RU

Последние новости

15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  0 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  1 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  6 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман” Новости

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман”

Хабарингиз бор, кеча ЎФФ томонидан йил якунларига бағишланган тантанали маросимда “Насаф” сардори Артур Геворкян “Мавсумнинг энг фойдали ўйиинчиси” сифатида эътироф этилди.
Туркманистонлик футболчи клуб веб-сайтига тадбир таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу мен учун футболчилик фаолиятимдаги энг муҳим совринлардан бири бўлди, десам адашмаган бўламан. Қолаверса, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган бўлсамда, бу каби нуфузли номинацияда илк марта ғолиб чиқдим. Албатта, бундан жуда хурсандман. Бунинг учун биринчи навбатда жамоадошларимга, клубмиз мураббийлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Футбол  - жамоавий ўйин. Бу албатта уларнинг ҳам ютуғи деб ҳисоблайман.  Қолаверса, мени ҳар доим қўллаб қувватлаб турган оилам, мухлисларга катта раҳмат дейман. Бу каби эътироф зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Насиб этса, янги мавсумда янги ғалабалар билан барчани хушнуд этишга ҳаракат қиламан".

Ўз навбатида Геворкян бугун ўтказилган қуръа маросими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Умуман олганда ҳар йили жамоамиз чемпионлик учун кураш олиб боради ва бу борада ҳар сафар яхши имкониятларга эга бўламиз. Албатта, керакли натижаларни қўлга киритишимиз ўзимизга боғлиқ. 2014 йилги мавсумни бир маромда ўтказиб, керакли натижаларни қўлга киритиш учун илк турлардан бошлаб муносиб ҳаракат қилишга интиламиз.  Албатта, жамоамиз мухлислари ҳам стадионни тўлдириб, ҳар бир ўйинда бизни олқишлаб туришса, ўйлайманки мақсадга эришамиз".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика