Артур Геворкян: "ОЧЛдан сўнг олий лига ўйинларига мослашиш қийин"
06 мар 2016 19:35
Новости
Артур Геворкян: "ОЧЛдан сўнг олий лига ўйинларига мослашиш қийин"
"Насаф" жамоаси сардори Артур Геворкян "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин жуда қийин бўлди. Қўшимчасига бу учрашув дерби мақомига эга. "Шўртан"га қарши баҳслар доимо қийин бўлиб келган. ОЧЛ доирасидаги "Ал Аҳли" билан бўлган учрашувда кўп куч сарфладик ва бу ўйин темпига ўз таъсирини ўтказди. Яратган вазиятларимизни голга айлантира олганимизда ҳисоб бошқачароқ бўларди. Биринчи таймда ҳужумни якунлашда оқсадик. Жисмоний ҳолатимиз юз фоизга тайёр бўлмагани боис ҳужумларни самарали якунлай олмадик. Умуман баҳс жуда қийин кечди. Осиё чемпионлар лигасидан сўнг олий лига ўйинига мослашиш қийин бўлди. "Шўртан" жамоаси ҳам анча шаклланган, кучли жамоа экани ҳам кўриниб турибди. Бу жамоанинг мураббийлар штабида ҳам юқори малакали мутахассислар иш олиб боришмоқда. Рақибдан айнан шундай қаршиликни кутгандим. Муҳими мавсумни ғалаба билан бошладик.
Комментарии