Артета: "Жуда хафаман"
23 окт 2022 22:05
Новости
Артета: "Жуда хафаман"
"Арсенал"нинг испаниялик мураббийи Микель Артета “Саутгемптон”га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Англия чемпионатининг ўн учинчи туридан ўрин олган баҳсда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Саутгемптон” майдонига йўл олди, бироқ клуб ҳисобни биринчи бўлиб очганига қарамай, ўйинда ғалаба қозона олмади.
"Албатта, натижа бошқача бўлиши керак эди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилишимиз лозим. Иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратган бўлсак-да, ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Иккинчи голни уриб, ғалаба қозониш учун имкониятлар юзага келганди. Учрашувдан ҳафсалам пир бўлди", - деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, кейинги турда Лондон клуби ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии