"Арсенал" Хавертц трансфери борасида келишиб олди
26 июн 2023 20:15
Новости
"Арсенал" Хавертц трансфери борасида келишиб олди
"Арсенал" Кай Хавертц трансферини шу ҳафтада эълон қилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Хавертц трансфери бўйича келишув деярли якунланган. Немис ярим ҳимоячиси "Арсенал" билан 2028 йилгача бўлган битим имзолайди. Трансфер 75 млн. еврони ташкил қилади. Ушбу харидда "тўпурарлар" бош мураббийи Микель Артетанинг хоҳиши катта роль ўйнади.
"Челси" ва "Арсенал" ўртасида трансфер борасида келишув бор. Хавертц шу ҳафтада тиббий кўрикдан ўтади.
Хавертц ўтган мавсум "Челси" сафида 35та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии