"Арсенал" Стерлингни харид қилмоқчи
18 янв 2023 13:51
Новости
"Арсенал" Стерлингни харид қилмоқчи
"Арсенал" "Челси" ҳужумчиси Раҳим Стерлингни сотиб олишга тайёр.
"Fichajes"нинг ёзишича, "кўклар" Кристиан Пулишич ва Михаил Мудрикка умид боғлагани учун 28 ёшли футболчи билан хайрлашиш ниятида. "Тўпчилар" ўтган ёзда ўзи нишонга олган ҳужумчи билан шартнома имзолашдан манфаатдор.
Шунингдек, Стерлинг ҳозирда жароҳат олгани, аммо олти ой ичида у Микель Артета жамоаси сафига йўл олиши мумкинлиги қайд этилган.
Англиялик футболчи жорий мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии