“Арсенал” сўнгги 27 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
29 ноя 2019 07:31
Новости
“Арсенал” сўнгги 27 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
Лондонликлар Европа Лигаси 5-тури доирасида “Айнтрахт”га 1:2 ҳисобида ютқазди.
Унаи Эмери жамоаси шу тариқа барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозона олмади. “Тўпчилар” сўнгги 7 та ўйиннинг 5 тасида дуранг қайд этган, яна иккитасида эса мағлуб бўлган. Бундай нохуш натижа клуб тарихида сўнгги 27 йил ичида қайд этилмаган эди. Жумладан, “Арсенал” Арсен Венгер қўл остида 22 йил (1996-2018) ўйнаган бўлса-да, бирор марта бундай нохуш серия билан тўқнашмаган. Сўнгги бор бундай ҳолат 1992 йилги мавсум Жорж Грэм бош мураббий бўлганда қайд этилган.
Похожие новости
23:06
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии