"Арсенал" ўйинчиси Гана терма жамоасидан четлатилди
07 июн 2021 18:48
Новости
"Арсенал" ўйинчиси Гана терма жамоасидан четлатилди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти Гана терма жамоаси таркибидан четлатилди.
Жамоа бош мураббийи Чарльз Аконнор машғулотга кечиккани сабаб Партини четлатди.
Гана терма жамоаси айни дамда Марокаш (8 июнь) ва Кот-д'Ивуар (12 июнь)га қарши ўртоқлик ўйинларга тайёрланмоқда. Қайд этиш керакки, Томас Парти Гана терма жамоаси вице-сардори ҳисобланади.
Томас Парти ўтган йилнинг октярбь ойида Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтганди. Олдинроқ, ярим ҳимоячи "Атлетико"да ўйнаган ва испан клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии