"Арсенал" Обамеянг борасида бир қарорга келди
18 дек 2021 00:55
Новости
"Арсенал" Обамеянг борасида бир қарорга келди
"Арсенал" раҳбарияти ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг борасида чекловлар қўйди.
Олдинроқ клуб ундан сардорлик боғичини тортиб олганди. Бунга сабаб сифатида футболчининг Франциядан кутилганидан кўра кечроқ келганини айтишди.
"The Telegraph" хабарига кўра, айни дамда у "Арсенал"нинг асосий жамоаси билан машғулотлар олиб бормаяпти ва индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Шу орқали у камида 9 январга қадар асосий жамоа билан шуғулланмайди ва фақатгина Африка миллатлар кубогидан кейингина машғулотларга қўшилиши мумкин.
Бугун "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета унинг "Лидс"га қарши ўйинда иштирок қилмаслигини ҳам айтиб ўтди. Ушбу мавсумда 32 ёшли форвард "Арсенал" таркибида 15 ўйинда 7 гол ва 2 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии