RU

Последние новости

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  28 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  52 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

АПЛ. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди

"Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги АПЛнинг қолдирилган 12-тур баҳси якунланди.

"Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:3

Гол: 0:1 – 24 де Брюйне, 1:1 – 42, пенальти Сака, 1:2 – 72 Грилиш, 1:3 – 82 Холанд.

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 83), Габриэл, Салиба, Зинченко, Джака (Фабиу Виейра, 83), Жоржиньо, Эдегор, Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 76).

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Гюндоган, де Брюйне (Филлипс, 87), Грилиш (Фоден, 77), Бернарду Силва, Родри, Марез (Аканджи, 61), Холанд.

Огоҳлантиришлар: Уокер (34), Эдерсон (36), Бернарду Силва (45), Томиясу (48), Грилиш (62), Нкетиа (64).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди. Аммо "Арсенал"да битта захира ўйини мавжуд. Агар ўша баҳсда лондонликлар дуранг ўйнаган тақдирда ҳам пешқадамликни қайтариб олади. 

90+3. Троссарднинг зарбасига "Сити" дарвозаси калталик қилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Рақибнинг кучли зарбасини бели билан қайтарган Диашнинг ўйиндан сўнг массаж муолажасига муҳтож бўлиш эҳтимоли юқори.

82. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холанд де Брюйненинг узатмасини узун оёқлари билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.


79. Троссард рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам эса бу вазиятни парвойига ҳам келтирмади.

77. Грилиш енгил жароҳат олди, унинг ўрнига Фодин учрашувни якунлаб қўяди.

75. Мартинелли ўрнига Троссард майдонга туширилди.

72. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Грилиш чап қанотдан очилиб борди ва шеригининг узатмасини тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! Тўп йўл-йўлакай биринчи голга сабабчи бўлган Томиясуга тегиб, дарвоза томон йўл олди.


68. Жоржиньо оёқлари билан дарвозабонлик вазифасини бажарди ҳамда "Сити" футболчисининг хавфли зарбасни қайтарди.

67. Томиясунинг чиройли узатмасини якунлаб қўйиш учун Нкетиага Ибрагимовичнинг оёғи етишмади.

63. Ҳакам бугун ўзига мурожаат қилган исталган футболчини огоҳлантириб чиқмоқда. Баҳс оҳиригача сариқ карточкалар коллециясига гувоҳ бўламиз шекилли. Бу галги сийлов соҳиби Грилиш бўлди.

61. Аканжи Маҳрез ўрнига майдонга туширилди.

57. Пенальти! Габриэль ўзидан қочиб кетаётган Холандни тўхтатиб қолди. Натижада ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Бироқ норвегиялик форвард офсайдда бўлиб чиқди.

56. Жоржиньонинг ақлли узатмасига Нкетианинг оёқларидан илгарироқ Эдерсоннинг қўллари етиб келди.

51. Артета ва Де Брюйне тўп талашиб қолди. Бельгиялик футболчи ҳали сен билан гаплашамиз деган ишорани кўрсатди.

48. Томиясу бугун "Арсенал" зарарига ишлайдиган деярли барча фазилатларга эга бўлмоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам йўқ жойдан огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+6. ЗАРБА! Жарима зарбасидан сўнг Томиясу қайтарган тўп Родригога келиб тушди, унинг бош билан йўллаган зарбаси эса дарвоза тўсинига тегди. Айтаяпману, Томиясу яхшиям ўзбекистонлик эмас.

45+2. Бугун Сака йиқилиш учун майдонга тушган кўринади. Бу гал Силва ҳакам томонидан қуёш рангидаги "визитка"га эга бўлди.

45. Биринчи бўлимга оз эмас, кўп — 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Арсенал" вакилларидан сейвлар! Холанднинг зарбасини ҳимоячи, Гюндоганникини эса дарвозабон қайтарди.

41. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сака иккита 1 рақами иштирок этадиган рақамдан иборат масофадан адашмади. Эдерсон эса йўналишни топишда адашди.


39. "Сити" дарвозасига пенальти белгиланди. Нкитага нисбатан Эдерсон қўполлик ишлатган деб топди.

36. Эдерсон Уокерга тақдим этилган "туҳфа"ни ўзига сўраб олди. Ҳакам эса тўпни ўйинга киритиш ўрнига хаёл суриб ўтирган посбонни беилтифот қолдирмади.

34. Тиббий ёрдам кўрсатилган Уокер ҳакамдан берухсат майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.

33. Гвардиола тўхталишдан фойдаланиб, уч шогирдини ёнига чақирди ҳамда ярим дақиқа давомида тезайтиш айтиб берди.

29. Сака қулай вазиятда ўз вақтида зарба бермагани учун танаффусда Артетадан сўроқсиз уйга кеч қайтган боланинг отасидан эшитадиган гапларини эшитса, ажабмас.

28. Томиясу яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади. Қитъадошимиз агарда ватандош бўлганида, келгуси ҳафтада чиқиши кутилаётган қизиқчиларимизга ёрдам қилган бўларди.

24. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне Томиясунинг "совға"сини илтифот билан қабул қилди ҳамда ҳатто Рэмсдейлнинг қўли калталик қиладиган баландликда тўпни йўналтириб, ҳисобни очди.


22. Нкита беш метрча масофадан беш баҳога лойиқ зарба амалга ошира олмади.

21. Акенинг зарба кучини тўп билан бирга Саканинг лат еган оёғида тенг тақсимлади.

17. Ҳозирги лавҳада Рэмсдейлнинг оқ пайпоқларини томоша қилдик, яъни инглиз посбони оёғидан жароҳат олди.

13. Сал қолмаса, Нкита тўп ўрнига Акенинг бошини дарвоза томон йўлларди.

12. Рубен Диаш оёғи билан яхши зарба бера олмаса ҳам, яхши зарбага оёғини яхши қалқон қила олишини кўрсатиб қўйди.

9. Силва Сакага нисбатан тиббиёт ходимларини ёдга оладиган ҳаракат амалга оширди.

5. "Сити" ҳимоячилари каллани ишлатиш керак деган нақлга амал қилишди, Эдегор томонидан узатилган тўп бош билан қайтарилди.

4. Нкитага нисбатан "Сити" ҳимоячиси томонидан дзюдогина обрўлироқ ҳисобланадиган усул қўлланилди.

Кайл Уокердан бўлажак футболчилар учун мастер-класс

2. "Тўпчилар" илк ҳужумида рақиб дарвозасини замбаракка олишга уриниб кўрди, аммо Жаканинг отган ўқи Барон Мюнхгаузен учган тўп сингари кўкларга парвоз қилди.

1. Учрашув бошланди. 


Қизил-оқ рангли "Арсегал" 4-3-3, мовий-оқ рангли либосдаги "Сити" эса 3-2-4-1 схемасида ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Улар ўйинни бошлашга шай ҳолатда, фақат сизнинг экран қаршисига ўрнашиб олишингизни кутишмоқда. 


Ассалому алайкум, мана шу ўйин учун Чемпионлар лигасидаги баҳсни ҳам қурбонлик қилаётган шинаванда футбол ишқибозлари! Бугун даҳшатли ўйин гувоҳига айланамиз. Айни дамда 22-турдан сўнг бир ўйин кам ўтказган "Арсенал" чемпионатда етакчилик қилмоқда. Улардан 3 очко кам жамғарган "Сити" гарчанд бир ўйин кўп ўтказган бўлса-да, ўзаро очколарни тенглаштириб олиши мумкин. 

Учрашув 00:30 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика