"Арсенал" Лаутаро Мартинеснинг трансферига қизиқишни тиклади
03 мая 2022 12:57
Новости
"Арсенал" Лаутаро Мартинеснинг трансферига қизиқишни тиклади
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин.
"Канонирлар" турнир жадвалидаги ҳолатлари сабаб футболчининг харидига қизиқишни тиклади. "Арсенал"да Чемпионлар Лигасига чиқишга имконият бор, шу сабаб Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи харид қилмоқчи.
Қайд этиш керакки, Мартинес эҳтимолий форвардлар рўйхатида биринчи. Артетанинг рўйхатидан Габриэль Жезус ("Манчестер Сити") ва Доминик Калверт-Льюин ("Эвертон") ҳам ўрин олган.
"Арсенал" АПЛда мавсум якунланишига 4 тур қолганда 63 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда. 4-ўринда кетаётган "Челси"да 66 очко бор.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии