"Арсенал" бельгиялик футболчи учун курашга қўшилди
07 апр 2020 13:20
Новости
"Арсенал" бельгиялик футболчи учун курашга қўшилди
"Наполи" форварди Дрис Мертенс ёзда "Арсенал" сафига ўтиши мумкин.
32 ёшли бельгиялик футболчининг неаполликлар билан тузган шартномаси икки ойдан сўнг якунига етади ва у бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин.
"Канонирлар" эса Мертенсни ўз сафига қўшиб олиш учун унинг барча молиявий истакларини қондиришга тайёрлар.
Хабар қилинишича, футболчига шунингдек "Боруссия" (Дортмунд), "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Интер" клублари рақобат қилишмоқда.
Бельгиялик футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии