Аргентинани жаҳон чемпиони қилган мураббий 82 ёшда!
17 мар 2020 22:17
Новости
Аргентинани жаҳон чемпиони қилган мураббий 82 ёшда!
Ушбу мундиалда Диего Марадона бошчилигидаги аргентиналикларни бошқарган машҳур мураббий Карлос Билардо 82 ёшни қарши олди. Уни футбол оламидагилар "Доктор" лақаби билан чақиришади.
Шу муносабат билан ФИФА сайти таниқли мураббийдан қисқача интервью олди. Ўз навбатида Карлос Билардо 1986 йилги жаҳон чемпионатидаги ғолиблик ҳақида гапириб берди:
- "Бу жамоа учун ортга қуруқ қўл билан қайтишнинг иложи йўқ. Агар шундай бўлганида аэропортдан бошлаб то уйгача ҳеч ким бизни кечирмасди. Албатта, бизга кўпчилик ишонмаганди".
- "Машғулотлар пайти голни қандай нишонлашни репетиция қилганимиз ростми? Ҳа, рост. Фақат жаҳон чемпионати стартидан кейин ким гол урса уни қандай нишонлашни машғулотдан сўнг кўрсатиб берарди. Бу нарса футболчиларга жуда ёққан. Мен эса бир гапни айтганман: майли, голдан сўнг мухлисларга қараб югуринглар, фақат дарвозабон ўз жойида қолса бўлгани, чунки у секин югурарди."
- "Марадона Англияга қўли билан гол урганми ё бош биланми? Бу жуда кўп берилган саволлардан бири. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Марадона иккаламиз кирганмиз. Журналистлардан бири шу саволни берганида Марадонанинг жаҳли чиқиб кетган. "Нималар деяпсиз? Бу тоза гол бўлди" деб бақирган у".
- "Мен ўша жаҳон чемпионатида бир нарсадан хафа бўлганман. Финал учрашувидан кейин менга олтин медаль тақишмаган. Фақат кейинроқ келиб қўлимга тутқазишган", - дея хотирлайди Карлос Билардо.
Комментарии