Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2014 финалига олиб чиққан мураббий вафот этди
09 дек 2020 07:59
Новости
Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2014 финалига олиб чиққан мураббий вафот этди
Алехандро Сабелья дунёдан кўз юмди.
Аргентина миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Алехандро Сабелья 66 ёшида вафот этди. Аргентина термаси Сабелья қўл остида ЖЧ-2014 финалига чиққанди. Бироқ ўшанда жамоа Германияга мағлуб бўлганди. Мураббийнинг аҳволи ички инфекцияга қарши антибиотиклар қабул қилиши ортидан ёмонлашган. Шифокорлар унга дилататсион кардиомиопатия касаллигининг иккинчи босқичи ташхисини қўйганди.
Сабелья мураббий сифатида Аргентина терма жамоаси ва “Эстудиантес” клубларида фаолият олиб борган. Футболчи сифатида эса “Лидс”, “Шеффилд Юнайтед”, “Эстудиантес” ҳамда “Ривер Плейт”да ўйнаган.
Комментарии