Аргентина ҳам Америка Кубогини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди
31 мая 2021 09:48
Новости
Аргентина ҳам Америка Кубогини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди
Копа Америка-2021ни ўтказилиши хавф остида қолди.
Аргентина Колумбия ортидан турнирни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Аргентина соғлиқни сақлаш вазирлиги Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)га керакли ҳужжатларни тақдим эта олмади. Шу сабаб Аргентина Америка Кубогини қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Қитъа турнири 2020 йилнинг ёзидан 2021 йилга кўчирилган ва турнир Колумбия ва Аргентинада бўлиб ўтиши керак эди.
Комментарии