RU

Последние новости

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  0 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

АРГЕНТИНА – ЭРОН 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

АРГЕНТИНА – ЭРОН 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилия яшил майдонларида давом этаётган жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳидан ўрин олган Аргентина ҳамда Эрон терма жамоалари гуруҳда иккинчи турни бошлаб беришди.
ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 2-тур
АРГЕНТИНА – ЭРОН 1:0
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони
Бош ҳакам: Милорад Мажич
Қанот ҳакамлари: Далибор Жўржевич, Милован Ристич
Голлар: Месси 90+1

Аргентина: 1.Ромеро, 2.Гарай, 4.Сабалета, 5.Гаго, 7.Ди Мария, 9.Игуаин (18. Паласио, 77), 10.Месси, 14.Маскерано, 16.Рохо, 17.Ф.Фернандез, 20.Агуэро (22. Лавесси, 77).

Эрон: 12.Ҳагиги, 3.Ҳожисафи (8.Р.Ҳагиги, 88), 4.Ҳуссайни, 5.Содиғи, 6.Некунам, 7.Шожаи (2. Ҳейдари, 77), 14.Теймуриан, 15.Монтазари, 16.Гуччанажод, 21.Дежага (9.Алирезо, 85), 23.Пўлади.

Огоҳлантиришлар: Некунам 53, Шожаи 73



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


Бу эса кун ижрочиси - Лионел Месси!



Сен урмасанг, сенга уришади Дежага...

Аргентина сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди ва 6 очко билан гуруҳдаги пешқадамликни мустаҳкамлади.

THE END!

Юлдузлар ана шундай паллаларда билинади, жамоага омад етишмаётганда, омадни ҳам, голни ҳам қидириб топади.

90+1. Месси бу Месси. Тўпни одатдагидек бироз чапга олиб зарба берди ва гол. Р2+тўртбурчакни босди.

90+1. Гоооооооллллллллллл, Мессиииииии!!!!!

86. Гуччанажод деярли бирга-бир имкониятдан фойдалана олмади. Ромеро қутқарди.


84. Некунамнинг паси юқоридан кетди. Сени осмонимга олиб кетаман... деб кетди.


82. Роходан зарбааа, у бугун гол урмоқчи. Учинчи уриниши.

81. Паласио ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади, Ҳагиги чаққонроқ чиқиб қолди.


Ёшлигимизда ариқда чўмилганда палончининг калласини кўрсатайми дердик. Эркаклар тушунишди... )

78. Табло ҳам ҳувиллаб қолди.

77. Агуэро ҳамда Игуаин ўрнига Лавесси ва Паласио тушди. Янги кучлар.

75. Ди Марияда жуда яхши имконият бўлганди. Ҳагиги ушлаб олди тўпни.

74. Мессининг зарбаси тўрга ташқаридан тегди.

72. Месси учун имконият, жарима зарбаси. Шожаига эса сариқ жўжа.

70. Агар форслар ўйин охирига бориб бўшашишмаса, бу кетишда рақибга имкон беришмаяпти.

69. Самарасиз "навес"лар жуда кўп бўлмоқда.

67. Дежагааааа, сал қолдия...


Марадона ҳам ўйинни майдондан кузатиб бормоқда.

64. Нималар бўлаяпти, бу кетишда форслар гол уриб қўйишади.

62. Дежага Гагонинг оёғи тегмасиданоқ йиқилишни бошлаб юбоган экан.

61. Дежага бир чопмоқчи бўлганди, охирги ҳимоячи ҳалақит берди.

59. Мессидан ажойиб юриш ва зарба. Бироз ноаниқ кетди.

57. Эрон рақибга имкон бермаяпти, яхши ҳимояланмоқда.

55. Дежага ва Шожаи пенальти сўрашди, ҳакам эса -тшшш деб жавоб берди.

54. Эрондан бу ҳужумга жавоб кутамиз.

53. Хавфли вазият, Гуччанажоддддд. Бош билан берилган зарбани Ромеро қайтариб юборди. Зарбишееее бўлганди.

Шу дақиқаларда Лобанов юзерлар саволларига жавоб бермоқда.

50. Сабалетаааа, яхши ўйлаган эди, аммо ижро "емади".

49. Эрон қарши ҳужумга ўтганди, тўп узатиш кучли чиқди.

Қадрли юзерлар Месси ҳозир матнли трансляция қилаётган админнинг фифа.уз даги жамоасида сардор. ) Олға Месси! )

Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз...

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди. Чиройли ўйин кутиб қоламиз.


Иштонидан тортаяптими? Қўлингни олей бетинг борми? )

Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади.

45. Ҳуссайнининг зарбасига Фернандесдан жавоб, ксерокопия.

43. Майдондагиларни кимдир уйғотиб юбора оладими-а? Қани кескин ғужумлар? Бизга ўйин анча қизиқарлироқ бўлади дейишганди. )

42. Вой додей, қандай зарбааа. Ҳуссайни бош билан зарба берди. Жичча ноаниқ.

39. Фойдасиз "навес"лар кўп бўлмоқда.

38. Жанубий америкаликлар ҳозирча кутилган "дахшатли" ҳужумларни уюштиришмади.

36. Месси пас берди, Гарай эса панд берди.


36. Яна бир жарима зарбаси Эрон дарвозасига.

34. Эроннинг хавфли ҳужумини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

33. Месси узоқ "тўққизлик"ни нишонга олганди, ўхшамади.

31. Эронликларнинг Златани (Тимотиан) Мессини чалди, ўласан энди. Ҳозир уриб қўяди бу калибри.

28. Эрон тўпни олиб қўйгач, тезкор қарши ҳужумга ўтиш учун ҳаракат қилмоқда, аммо шошиб қолишаяпти.

26. Бу сафар бурчакни Месси тепди. Тўғрида, бу бўйи билан жарима майдончасида нима ҳам қилиб берарди.

Агуэро бурчакдаги байроқчани суғуриб отиб кетди, бу сенга отангни кетмоними, хоҳлаган вақтда келиб йиқитиб кетасан? )

24. Ди Мариянинг паси, Рохонинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

23. Эрон ҳимояга "ётди", Аргентина эса пайт пойламоқда.

22. Агуэронинг зарбасини Ҳагиги қайтариб юборди.

18. Ди Мариянинг зарбаси регбида очко келтирган бўларди.

17. Маскерано ва Гуччанажод келишолмайди қолди. Ааа қўчқорлар, ўйинингни ўйнасаларинг яхшироқ бўларди.

Бугунги ўйинда Месси бошлиқ юлдузларгами ёки қитъдошимиз бўлган Эронга муҳлислик қиласизми? Ўзингиз ҳал қилиб олаверинг.

Ҳагиги кичик жароҳат олди, чида Ҳагиги, чида. Бугун Эрон сенга қараб турибди.

13. Зарбаааа, Игуаиннинг зарбасини Ҳагиги ушлаб олди, ҳисоб очилиши мумкин эди.

11. Мессининг биринчи зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Унинг зарбаларига қалқон бўлавериб "кўкариб" кетмаса бўлди ҳимоячилар. )

8. Рохо ва Игуаин чап қанотдан комбинация уюштиришган эди, якун ўхшамади.

Қитъадошларимиз ҳимояга ётиб олишгани йўқ ҳозирча, кўз тегмасин болалар.

Агуэро яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, кўпайтириб юборди.

5. Жипириқдек Месси ўз "юриш"ларини бошлаб юборди.

4. Сабалета тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима белгиланган эди, лекин форслар фойдалана олишмади.

2. Ди Мария майдонда чўзилиб ётибди, Шожаи салгина тегиб кетганди.

Демак, ўйин бошланди.

GO ON!!!

Форслар сардори Жавод Некунам шу кунгача Мессидек футболчига қарши майдонга тушмаган бўлса керак...

- Ҳар иккала давлат мадхиялари янграб ўтди.

- Сайтимиз офисига Александр Лобанов кириб келди. Ўйин бошланмоқда...

- Барчага саломлар! Бугунги қизиқарли баҳсни сизлар билан бирга Толибжон Қосимов шарҳлаб боради. Нарзулла ва Шаҳбозга ҳозирча дам)

- Учрашув соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика