Арьен Роббен: "Олтин тўп? Месси ва Роналду ғаройиблар, аммо Рибери ва "Бавария" требл қайд этди"
16 авг 2013 08:51
Новости


Арьен Роббен: "Олтин тўп? Месси ва Роналду ғаройиблар, аммо Рибери ва "Бавария" требл қайд этди"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен жамоадоши Франк Рибери Европанинг энг яхши футболчиси совринига эга чиқишига умид қилмоқда, деб хабар бермоқда Bild нашри.
"Агар Европанинг энг яхши футболчиси соврини Риберига топширилса бу адолатдан бўлади. У бунга лойиқ. Бу эса жамоага ҳам қўшимча куч бағишлайди".
"Месси ва Роналду ғаройиб ўйинчилар, аммо Франк ва "Бавария" треблни қайд этишди", — дейди Роббен.
Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси соврини август ойи сўнггида ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланаётганда топширилади. Ўтган йил бу совринга Андрес Иньеста эга чиққанди.

Комментарии