RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Арда Туран футболчилик фаолиятини якунлади Новости

Арда Туран футболчилик фаолиятини якунлади

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Арда Туран фаолиятини якунлади.

Футболчи ушбу қарорини Инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

35 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги клуби охирги икки мавсумни ўтказган "Галатасарой" бўлди. Туран айнан шу жамоада профессионал фаолиятини бошлаган.

Қолаверса, ярим ҳимоячи "Истанбул", “Барселона” ва “Атлетико” клубларида ҳам тўп сурган.

Туран Испаниянинг 2 карра чемпиони ҳисобланади. У "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" билан бир мартадан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган.

Шунингдек, Каталония жамоаси билан икки марта Испания кубоги ва бир марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган, Мадрид жамоаси билан эса бир марта Испания кубоги ва Суперкубоги, Европа лигаси ва УEФА Суперкубоги соҳибига айланган.

Арда Туркия терма жамоаси сафида 100 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ҳамда 2008 йилги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика