RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади Новости

Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади

ОФК навбатдаги U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этади. Маълумот учун, ҳозирда бу жамоага тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қилмоқда.

Мусобақа формати

Саралашда 44та терма жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан 11 гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳ ғолиби (11 жамоа) ва 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олади.

U-23 Осиё чемпионати 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ҳозирча мусобақа мезбони сифатида фақат битта жамоа номи маълум бўлиб, қолган 15та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг аниқ бўлади. 

Рекорд кўрсаткич

Айтб ўтганимиздек, мусобақанинг саралаш босқичида 44та терма жамоа кураш олиб боради. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, бунгача саралаш ўйинларида бунчалик кўп жамоа қатнашмаганди.

Энг яхши натижа кимда?

U-23 Осиё чемпионатида энг яхши кўрсаткич ҳозирча Япония U-23 терма жамоасига тегишли бўлиб, кунчиқар юрт вакиллари икки бор (2016, 2024) ушбу мусобақада олтин медалларни қўлга киритган. Бунда ташқари Ироқ (2013), Ўзбекистон (2018), Жанубий Корея (2020) ва Саудия Арабистони (2022) ҳисобида биттадан бош соврин бор. 

Бу мусобақа Олимпиадага йўлланма бермайди

Яхши биласиз, ОФК U-23 Осиё Кубогини ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келади. Ўтган йил Қатарда ўтказилган қитъа биринчилиги Олимпия йўлланмаси учун кураш вазифасини ўтаб берганди.

Навбатдаги мусобақа эса шунчаки ўтказилади ҳамда ҳеч бир турнирга йўлланма бермайди. Навбатдаги Олимпиада 2028 йил Лос Анжелесда ўтказилишини инобатга олсак, 2028 йилги U-23 Осиё чемпионати Олимпия ўйинлари чиптаси учун ўйналади.

Саралаш баҳсларига 11 мамлакат мезбонлик қилади

Шу йилнинг 1-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари 11та давлатда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинларини Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда ўтказади.

3 сентябрь. Ўзбекистон - Шри Ланка
3 сентябрь. Фаластин - Қирғиз Республикаси

6 сентябрь. Шри Ланка - Фаластин
6 сентябрь. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон

9 сентябрь. Ўзбекистон - Фаластин
9 сентябрь. Қирғиз Республикаси - Шри Ланка

Ўзбекистон - тўртинчи ўринда!

U-23 Осиё чемпионати шу пайтгача олти марта ўтказилган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси ҳаммасида иштирок этган ва умумий рейтингда тўртинчи ўринда турибди. Яъни, бу дегани Ўзбекистон терма жамоаси барча 6та мусобақада жами 30та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 17тасида ғалаба қозонган. Тўрт марта дуранг ўйнаб, 9та учрашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 56-24 (+32).

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси умумий рейтингда 55 очко тўплаган. Биринчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида 69 очко, иккинчи ўриндаги Япония 61 ҳамда учинчи ўриндаги Ироқ ҳисобида 60 очко бор. Терма жамоамиз 55 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида эса 51 очко мавжуд.

Мухлисларнинг Ҳайдаровдан умиди катта

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу ёшдаги терма жамоани Равшан Ҳайдаровга ишониб топширди. Маълумки, Равшан Акмалович турли ёшдаги терма жамоалар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга.

Бундан ташқари, 2018 йил Хитойда ўтказилган U-23 Осиё Кубогида айнан унинг қўл остидаги жамоа финалда Вьетнамни ютиб олтин медалларни қўлга киритганди. Ўшанда қорли финал қандай ўтгани-ю, 120-дақиқада Андрей Сидоровнинг ғалаба тўпини киритгани ҳамон кечагидек ёдимизда.

Ўйлаймизки, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги навбатдаги авлод футболчиларимиз нафақат саралашда, балки кейинчалик мусобақанинг ўзида ҳам ўзларини кўрсатиб, 8 йил олдинги воқеани такролай оладилар. 

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика