RU

Последние новости

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  1 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  1 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

АҚШ - Португалия 2:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

АҚШ - Португалия 2:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

"H" гуруҳидан ўрин олган АҚШ - Португалия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур

АҚШ - ПОРТУГАЛИЯ 2:2
Манаус. “Амазония” стадиони.
Бош ҳакам
: Нестор Питана (Аргентина)

Голлар
: Нани (5), Жонс (64), Демпси (81), Варела (90)

АҚШ: Ховард, Брэдли, Беслер, Бисли, Демпси (Вондоловски, 88), Бедоя (Йедлин, 72), Жонс, Бекерман, Зуси (Гонзалес, 90), Камерун, Жонсон.

Португалия: Бето, Бруно Алвеш, Велозо, Роналдо, Моутиньо, Коста, Мейрелеш (Варела, 69), Нани, Алмейда (Карвальо, 46), Перейра, Поштига (Эдер, 16).

Огоҳлантириш
: Жонс (76)

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ТУГАДИ!

90+5` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВАРЕЛА! Роналдонинг ажойиб паси ва Варела боши билан ҳисобни тенглаштирмоқда! ҚОЙИЛ!

90+3` Криштиано Роанлдонинг бош билан берган зарбаси яна ноаниқ.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Роналдонинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ.

88`
Демпси ўрнига Вондоловски тушди.

87`
Португалиянинг бир йўла беш нафар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмоқда. Роналдо ранжимоқда.

85`
Португалия шошмоқда. Лекин тўп АҚШда.

83` Португалия ҳозир мағлубиятга учраса, унда Испания ва Англия сингари мундиални муддатидан олдин тарк этишига тўғри келади.

81` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ДЕМПСИ!!!!!! Клинст Демпси "ҚОРИН" билан Бето дарвозасини ишғол этмоқда!

80`
Португалия ҳужумга интилмоқда. Нанининг йўллаган зарбаси дарвозага бормади.

76`
АҚШ таркибидаги гол муаллифи Жонс қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди.

75`
Бизни жуда қизиқарли ўтиши кутилаётган 15 дақиқалик футбол-шоуси кутмоқда.

74` Бу вақтга келиб, Тошкентда тонг отмоқда. Фидоий футбол мухлислари эса ҳалиям футбол кўриш билан бандлар.

72`
АҚШ таркибида илк ўзгариш. Бедоя ўрнига Йерлин тушди.

70`
Рауль Мейрелеш ўрнига Варела майдонга тушди.

68` Лайнсменнинг "анти-радари" ишлаб кетди. Оффсайд.

66` МЕЙРЕЛЕШ!!! ТИМ ХОВАРД!!!!!!!!! Португалия тезда ҳужумга ўтди. Мейрелешнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Тим Ховард бартараф эта олди, ТАСАННО!

64` ГОООООООООООООООООООЛ! ЖОНС! ЧИРОЙЛИ ГОЛ! СУПЕР ГОЛ! Жермейн Жонс чамаси 22 метрлар масофадан туриб дарвоза томон зарба йўллади. Ушбу чиройли зарбани Бето ҳам фақатгина томоша қилиб қолди.

62`
Ҳааааа, Роналдодек футболчилар ҳам шундай ноаниқ зарбалар бериб туришади.

60`
АҚШ таркибидаги ўнг қанот ҳимоячиси Жонсоннинг ўйинлари олқишларга сазовор. Ушбу футболчини ёзда бирор бир топ клуб сафига кўриб қолсак ажаб эмас. Тезкор, фаол, эпчил, кучли зарба соҳиби. Умуман замонавий қанот ҳимоячиси учун керакли бўлган барча нарса жамланган ушбу футболчида.

56` ВАЗИЯТ! ИМКОНИЯТ! АҚШ! БРЭДЛИ! КОШТА! ТАСАННО! ҚОЙИЛ! ГАП ЙЎҚ! АҚШнинг ҳужуми анча ривож олди ва қанотдан узатилган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Брэдлининг зарбасини Португалия ҳимоячиси Рикарду Кошта жонбозлик кўрсатиб бартараф этиб қолди. Деярли бўш дарвоза эди. Коштага тасанно!

55`
Ҳозирча Португалия таркибида огоҳлантириш олган футболчилар йўқ. Пепе йўқ, огоҳлантиришлар ҳам йўқ.

53`
АҚШнинг тезкор қарши ҳужумни ташкил этиш режаси амалга ошмади.

51`
Эдернинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

50` АҚШнинг хавфли ҳужуми! Бето!
Португалия посбони жамоасини голдан қутқариб қолди.

49`
Эдер ҳозир чиройли тарзда дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Лекин унинг зарбасс бироз ўхшамади.

47`
Португалия футболчилари шошилмасдан тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

Португалия таркибида ўзгариш. Алмейда ўрнига Карвальо тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Ухлаб қолиш йўқ, бизни иккинчи бўлимда қизиқарли футбол кутмоқда. Унгача эса томоқни хўллаб олиш ва у-бу нарсани паққос тушириб олиш имкониятингиз бор:-)

БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! ТАНАФФУС!

45`
Нанининг зарбасидан сўнг Ховард хатога йўл қўйди ва қайтган тўпни тепган Эдернинг зарбасини эса моҳирлик билан қайтарди. Ўз хатосини ўзи тўғирлади Тим Ховард.

44`
Роналдонинг жарима тўпидан тепган зарбаси умуман "ўхшамади".

43`
Роналдо учун имконият! Хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

42` Нанининг зарбасини Тим Ховард қайтариб юбормоқда!

41`
Манаусда ҳаво иссиқ! Шу боис учрашув бош ҳаками "тайм-аут" эълон қилди. Томоғни хўллаб олишди ва энди ўйин давом эттирилади.

39`
Брэдли ва Жонсон АҚШ таркибида бошқалардан яққол ажралиб турибди. Бу иккала футболчинингфаоллиги эвазига АҚШнинг ҳужумлари ривож олмоқда.

37`
Криштиано Роналдонинг илк зарбасини Тим Ховард бартараф этди.

35`
Жонс томонидан йўналтирилган зарбани Бето ушлаб олди.

Бу иккала сардорлар майдонда ўз фаолликлари билан ажралиб туришибди

32` Жонсондан навбатдаги хавфли юриш!
Бу футболчи ҳозирча майдондаги эрнг фаоллардан бири бўлиб турибди. У томонидан берилган зарбага бирозгина аниқлик етишмади, йўқса ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

30`
Брэдлининг кучсиз, аммо хавфли кўриниш олган зарбаси кўпчиликни "уҳҳҳ" дейишга мажбурлади.

29`
АҚШ навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Лекин португалиялик ҳимоячилар ҳаммасини ўз вақтида бажаришмоқда.

27`
Бугун ҳамма хотинидан ("шеф") қўрмайдиганлар футбол кўряптими-а?

25`
АҚШ Португалия ҳимоясини бироз меҳнат қилишга мажбурлаяпти.

Микрафон Роналдо қўлида қарамасдан, ҳозирча "кун ижрочиси" - Нани

20`
Португалия ўйин тизгинин яна ўз қўлига олмоқда. Криштиано Роналдо бугун "микрафон"ни ўз қўлига олвоган ва барча қўшиқларни ўзи куйламоқчи. Ҳозирча Роналдо фаол.

18` АҚШ ҳужумларни давом эттирмоқда. Бредли яхши вазиятга эга бўлганди. Лекин фойдалана олмади.

17`
Португалияни жароҳатлар кетма-кетлигини тарк этмаяпти. Биринчи турда Германияга қарши баҳсда ҳам иккита мажбурий ўзгартириш кузатилганди.

16`
Афсуски Португалияда мажбурий ўзгариш. Элдер Поштигани жароҳати безовта қилди ва у ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига қолган дақиқаларда Эдер ҳаракат қилади.

15`
АҚШ ташаббусни ўз қўлига ола билмоқда. Бу вазиятга келиб Мейрелеш жароҳат олиб майдонда ётибди.

13` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ!
Демпси ажойиб тарзда жарима зарбасини амалга оширди. БИРОЗГИНА ноаниқ. ХАВФЛИ!

12`
Жонсон анча фаол. АҚШ ҳимоячиси жамоаси фойдасига жарима зарбаси ишлаб олди. Хавфли бўлиши мумкин.

11`
АҚШ секин-аста ўз олдинга қараб юриш қилмоқда.

10`
АҚШнинг илк ҳужуми. Ўнг қанотдан қанот ҳимоячиси Жонсон ёриб кирди ва дарвозага арба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

8`
Португалия ўйинни анча кучли ва омадли бошлади. Нани, Алмейда ва Роналдонинг фаоллиги португалларни ижобий ҳаракатига замин яратмоқда.

7`
АҚШ ҳозирча ҳеч қандай чора топа олмаяпти. Улар ҳимояланиш билан бандлар.

6`
Португалиянинг ҳужумлари давом этмоқда. Босим юқори.

5` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! НАНИ!
Португалиянинг ҳужуми узилиб қолгандек бўлганди. АҚШ ҳимоячиси Бисли тўпни жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга хатога йўл қўйди ва тўп шундоқ Нанига келиб тушди. Нани эса Ховард бир ҳаракатда алдаб, тўпни дарвоза жойлаб қўйди.

5` КРИШТИАНО РАНАЛДО! Унинг ҳаракатларига ҳозир қарсак чалиш керак. Чиройли ҳаракатлар ва кучли дриблинги билан бир неча футболчиларни алдаб ўтди! Қойил!

4`
Португалия кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда. Бу кутилган ҳолат. АҚШ асосан ҳимоявий ўйин кўрсатиб, қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилади.

2`
Португалиянинг илк ҳужуми амалда ҳеч нарсасиз якунланди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаган ҳолда, чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз! Бошладик...


Мазза қилиб реклама кўраётган пайтимизда, шартта футболчиларни мадҳия куйлаётганига ўтиб кетишадимийей...

Ҳар иккала давлат мадҳиялар жаранг солмоқда.

Бугун Криштиано Роналдо жамоаси фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишга мажбурлар. Акс ҳолда улар гуруҳ босқичидан сўнг, Англия, Испания каби жамоалар ортидан ўз юртларига қайтиб келишларига тўғри келади. АҚШ учун ҳам бугун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Агар улар бугун ғалаба қозона олишса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини ҳал этишади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари ва тунги бедорлар! Яна саноқли дақиқалардан сўнг АҚШ ва Португалия ўртасидаги қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз!
Ушбу беллашувни Сизга Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида тақдим этади!

- Ўйин соат 03:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика