RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши тўпурарлари Новости

АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши тўпурарлари

Ҳар дам олиш кунлари Англия Премьер-лигаси ўн минглаб одамларни стадионларда, ўн миллионлаб инсонларни эса телевизор экранлари қаршисида тўплайди.

Ушбу чемаионат шиддатли ўйинлар, кўплаб қизиқарли қарама-қаршиликлар, юқори тезлик, аёвсиз кураш ва албатта урилган голлар сони билан томошабинларни ўзига тортади. Қуйида АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши тўпурарларига бир назар солиб чиқсак. 

Жейми Варди (272 ўйин, 133 гол)

Варди нафақат Лестер аҳолисининг, балки бошқа кўплаб инглиз шаҳарларининг ҳам севимли футболчиси ҳисобланади. Ҳозиргача у футбол ўйнашни яхши кўрадиган оддий йигит. Бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2012 йилнинг июлида Варди 1,24 миллион евро эвазига "Флитвуд"дан "Лестер"га ўтган. 

Унинг Премьер-лигага йўли 2014 йилда бошланган. Бир йил ўтгач, у Англия чемпионига айланди ва 2015 йил июнь ойида миллий терма жамоадаги дебютини ўтказди. Варди 27 ёшида Премьер-лигада дебютини ўтказди ва ҳозирда унинг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади. 35 ёшида Жейми "Лестер"даги учинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда.

Робин ван Перси (280 ўйин, 144 гол)

Ван Персининг Премьер-лигага йўли 2004 йилнинг июль ойида бошланган. Кейин эса 4,5 миллион евро эвазига "Фейеноорд"дан "Арсенал"га ўтди. Нидерландиялик футболчи Лондон клубида 8 йил давомида тўп тепди ва барча мусобақаларда 132 та гол урди. 

2012 йилнинг ёзида у 30 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Собиқ ҳужумчи "қизил иблислар" таркибида барча мусобақаларда 58 та гол урди. "Юнайтед"дан сўнг ван Перси "Фенербахче"да ўйнади ва кейинчалик "Фейеноорд"га қайтди. Эҳтимол, у қачондир Премьер-лигага бош мураббий сифатида қайтади.

Жермейн Дефо (496 ўйин, 163 гол)

Дефо фаолиятини кўп қисмини "Тоттенхэм"да ўтказган. Жермейн Лондон клубида 11 йил давомида тўп тепди. Бироқ собиқ футболчи бу вақт ичида "шпорлар" билан фақат Англия Лига Кубогини қўлга киритган. 

"Тоттенхэм"дан сўнг инглиз футболчиси фаолиятини "Торонто", "Сандерленд", "Борнмут" ва "Рейнжерс" клубларида ўтказди. Ниҳоят, Дефо фаолиятини 2022 йилнинг март ойида якунлади. Август ойидан эса "Тоттенхэм"га қайтди. Жермейн "шпорлар" академияси мураббийлар штабида ишлайди ва эҳтимол, вақти келиб асосий жамоани бошқариши мумкин.

Фрэнк Лэмпард (506 ўйин, 164 гол)

Лэмпард ҳужумчи эмас эди, лекин ҳали ҳам Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида борлигини кўриш мумкин. Фрэнк Премьер-лигада деярли бутун фаолиятини ўтказди. Собиқ ярим ҳимоячи "Челси"да 11 мавсум ўйнади. 

Лондон клуби билан биргаликда Лемпард миллий миқёсда ҳамма нарсани, жумладан, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси совринини қўлга киритди. Фрэнк "кўклар" афсонасига айланди, шундан сўнг у "Манчестер Сити" ва "Нью-Йорк Сити"да ҳам фаолиятини давом эттирди. Нафақага чиққанидан сўнг Лэмпард "Дерби Каунти" ва "Челси"ни бошқаришга муваффақ бўлди ва ҳозирда "Эвертон" бош мураббийи ҳисобланади.

Тьерри Анри (241 ўйин, 170 гол)

Бу футболчи "Арсенал" ва Премьер-лига учун муҳим шахслардан бири ҳисобланади. Франциялик футболчи 1999 йилнинг ёзида "Ювентус"дан "Арсенал"га ўтган эди. Ўша вақтда унинг трансфер суммаси 16 миллион еврони ташкил қилган. Собиқ футболчи "канонирлар" билан биргаликда Чемпионлар Лигасидан ташқари барча совринларни ютган.

Ҳужумчи "тўпчилар" сафида 8 мавсум ўйнади. Шундан сўнг унинг фаолиятида "Барселона" ва "Нью-Йорк Ред Буллз" клублари ҳам ўрин олган. Анри "Арсенал" ва Франция тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. Нафақага чиққанидан сўнг у "Монако" ва "Монреал Импакт"ни бошқарди, ҳозирда эса Бельгия терма жамоасида Роберто Мартинесга ёрдам бермоқда.

Ҳарри Кейн (283 ўйин, 184 гол)

Кейн бутун фаолиятини "Тоттенхэм"да ўтказди. У "Лейтон Ориент", "Миллуол" ва "Норвич" клубларида ижарада ўйнаган. Ажабланарлиси шундаки, Ҳарри Премер-лиганинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб, ҳали бирор совринни қўлга киритмаган. Унинг "шпорлар" билан ҳозиргача эришган энг яхши ютуқлари икки марта Англия Лига Кубоги финалига чиққани ва Чемпионлар Лигаси финалига етиб боргани бўлиб турибди. 

Кейн яқинда "Тоттенхэм"ни тарк этмоқчи ҳам бўлди, аммо у ҳозир жамоада ва Антонио Конте қўл остида яхши ўйнамоқда. Ким билади дейсиз, балки мутахассис футболчини биринчи кубоги сари етаклар.

Серхио Агуэро (275 ўйин, 184 гол)

2011 йилнинг ёзида Агуэро 40 миллион евро эвазига "Атлетико"дан "Манчестер Сити"га ўтди. Серхио фаолиятининг 10 мавсумини "шаҳарликлар" либосида ўтказди. Аргентиналик футболчи "Манчестер Сити" билан 15 та соврин ютиб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Англияни тарк этгач, Агуеро "Барселона" ўтди, аммо у ерда ўзи режалаштирганидек кўп вақт ўтказмади. Юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳужумчи фаолиятини якунлашга мажбур бўлди. 

Уэйн Руни (491 ўйин, 208 гол)

Руни Премьер-лиганинг XXI асрдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Уэйн бу номга лойиқ эди, чунки у фаолиятининг асосий қисмини Премьер-лигада ўтказди. 2002 йилда инглиз футболчиси "Эвертон"нинг асосий таркибида дебют қилди ва 2 йилдан сўнг 37 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Руни 13 мавсум давомида "Манчестер Юнайтед" либосида тўп тепди. Шундан сўнг "Эвертон", "Ди Си Юнайтед" ва "Дерби Каунти"да ҳам ўйнади. 

Собиқ ҳужумчи манкунианликлар билан биргаликда 16 та совринни қўлга киритган. Руни барча мусобақаларда 253 та гол урган ва "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурардир. Қолаверса, у Англия терма жамоасида ҳам 53 та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Уэйн бир кун келиб "Эвертон" ёки "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлишни орзу қилади. Унга қадар у АҚШда "Ди Си Юнайтед" клубини бошқаришда давом этмоқда.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика