RU

Последние новости

08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  1 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  4 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  6 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи" Новости

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи"

АПЛ мураббийлари ҳақида.

Ҳозирда мураббийлар ўз услуби ва тактикаси борасида жудда катта рақобатга киришишган. Тактик схемадан ташқари, жамоа муҳитини яхшилаш, шогирдларининг ғалаба қозониши учун кўрадиган чора-тадбирлари, ҳар доим мухлис-у мутахассисларнинг эътиборида бўлган. Бугунги мақолада АПЛ мураббийлари ва уларни машҳур қилган севимли нарсалари, машғулотлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик.

1. Юрген Клопп: Давид Вагнер билан тушган сурат 

Ўзингиз учун қадрли бўлган бирор бир киши ёки нарсангизни йўқотиб қўйганингизда кайфиятиз сезиларли равишда тушиб кетишини яхши биласиз. Юрген Клопп ўзининг қадрдон дўсти ва ҳамкасби Давид Вагнерни ҳар куни эслаши ҳақида ўзининг интервьюларининг бирида айтиб ўтган эди. Улар дастлаб футболчилик фаолиятида (1991 - 1995 йиллар) "Майнц 05" жамоасида бирга тўр тепишган. Кейинчалик мураббийлик фаолиятида (2011-2015) Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини бошқаришган. Ўшанда Вагнер ёрдамчи мураббий сифатида Юрген Клопп билан ишлаган.

2. Маурицио Сарри: Сигареталар

Чекиш ёмонми? Сиз чекмаслигингиз керак. Аммо, Маурицио Сарри буни билса ҳам ушбу қоидага амал қилмайди. Унинг севимли машғулоти. Карикатурачилар ҳам Саррини сигареталарисиз чизишмайди.

3.  Маурицио Почеттино: Сер Алекснинг автобиография китоби

Почеттино Фергюсоннинг мураббийлик фаолиятига ҳавас қилади. Шунинг учун, собиқ мураббийнинг ёзган автобиография китобини қадрлайди. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Сер Алекс унинг кумири ҳисобланади ва МЮнинг афсонавий мураббийи билимларини "суғуриб олишни" севади.

4. Унаи Эмери: Доска

Қийинчилик ёки ечилиши зарур бўлган муаммо юзага келганда, Унаи Эмери дарҳол режалаштиришни афзал кўради. Бу вазиятда у тўғри ёзув тахтасидан фойдаланади. Ёзиб олинган видео тасмалар орқали ким қаерда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиришдан кўра, доскада маркер орқали ўз имзосини шогирдларига уқтириш испаниялик мураббий учун осонроқ кечади.

5. Жозе Моуринью: Ўтмиш

Ҳар бир киши ўтмишини бироз бўлса-да кумсаб, ёрқин ўтган даврларини эслаб яшайди. Қаҳрамонимизда эса бундай эмас. Сабаби, носталгияга берилиш жаноб "Special One" учун "одатий ҳол" ҳисобланади. Португалияликнинг мураббий сифатида эришган ("Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал") ютуқларини акс эттирувчи ёстиғи бор. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал, ушбу даврларни эслаб туриши ва хотирлашини Моуриньюнинг ўзи ҳар учрашувдан сўнг, қиладиган қандайдир ноодатий хатти-ҳаракатлари орқали билдириб қўяди.

6. Клаудио Раньери: Пицца

Раньери - футболчилар билан ишлашда ўз сўзини айта олган мураббий. Унинг 2015 йилдаги "Лестер эртаги"ни кўпчилик яхши эсласа керак. Ўшанда италиялик ҳар бир "қуруқ ўйин"дан сўнг, (яъни жамоси гол ўтказиб юбормаса) шогирдларини пицца билан меҳмон қилишини айтган. Натижада, "тулкилар" 2015/2016 йилги мавсумда АПЛни айёрона ютиб кетишган эди. Клаудио Раньерининг бу ҳислатини эътибордан четда қолдирмаган "Фулхэм" раҳбарияти яқиндагина 67 ёшли мураббий билан шартнома имзолади. Боиси, клуб АПЛнинг ҳар бир турида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпти. Бу ўз навбатида жамоанинг қуйи ўринларга тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

7. Пеп Гвардиола:  Футбол

Футбол - мураббийнинг энг севимли овунчоғи ҳисобланади. Кимдир айтиши мумкин, у ҳақиқий истэъдод эгаси деб. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеп Гвардиола ушбу маҳоратига қарамайкўп вақтини жамоа услубини шакллантириш, шогирдлари янада креатив руҳда футбол ўйнашлари учун изланади. "Барселона"даги тики-така услуби ҳамда "Манчестер Сити"нинг барқарор ўйин кўрсатиши, албатта испаниялик менежернинг изланишлари маҳсулидир.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика