RU

Последние новости

10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  11 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8

АПЛнинг 5 нафар энг яхши ёш футболчиси Новости

АПЛнинг 5 нафар энг яхши ёш футболчиси

Премьер Лигада мавсумнинг биринчи ярми ортда қолмоқда. Эътиборга лойиқ жиҳати шуки, унда ёш футболчилар ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишди.

Ахир Англия майдонларида анчадан буён ёшлар биринчи планда бўлмаётганди. Ҳозир айнан шундай вақтлар келди чоғи. Бизда 25 ёшлилар умидли ёш сифатида кўриб, улар билан “тер тўкиб” ишланаётган бир паллада, АПЛда 22 ёшга тўлмаганлардан бутун бошли жамоа тузса бўлади.

Бугун биз ўз ўйини билан миллионлаб мухлисларни қойил қолдираётган 5 футболчи ҳақида сўз юритамиз. Бу рўйхатда Марсьяль, Рэшфорд ёки Алли йўқ. Сабаби улар, ўтган мавсумдаёқ кенг оммага яхши таниш бўлиб улгуришган.

Демак, бугун биз сўз юритадиган 5 футболчини яхшилаб (!) эслаб қолинг. Шунда икки-уч ойдан сўнг, улар дунё даражасидаги юлдузга айланганда, ҳеч ким сизни “глор” деб айта олмайди.



Лерой Сане (“Манчестер Сити”)
“Манчестер Сити” аввалги мавсум олдидан Лерой Санени 55 миллион еврога сотиб олганди. Энг қиммат немис футболчиси Гвардиола талабларига кўникишига узоқ вақт керак бўлди. Мавсумнинг биринчи қисмини у захира ўриндиғида ўтказди, чемпионат якунига яқин бир нечта муҳим голларни уришга муваффақ бўлди. Энг эсда қоладигани –“Арсенал” дарвозасига урилган ғалаба тўпи эди. Иккинчи мавсумда Сане ўзини кўрсатади ва ҳаммаси зўр бўлади деб кутишганди, аммо Гвардиола футболчини очиқчасига танқид қилиб ташлади.

“У жамоа ихтиёрига ёмон спорт формасида келиб қўшилди. Лерой мавсумолди тайёргарлик вақтида, ўртоқлик ўйинларида ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олмади. Мавсумнинг дастлабки учрашувларида ҳам у ёмон ўйнади ва асосий таркибдан жойга лойиқ эмасди”.

Хосеп Гвардиола иккита тенг кучли таркибга етадиган футболчиларни тўплаб олди ва истаган вақтда, исталган нуқтада ротация ишларини амалга оширмоқда. Аммо Саненинг омади чопди. Чап қанот футболчиси Бенжамен Менди жароҳат олди ва Саненинг “светофори”да яшил чироқ ёнди.

“Менди кенг ўйнай олади. Керак вақтда вингер ўртага ўтиб ўйнаши мумкин. Дельфнинг ўйин услуби бошқачароқ. Менди йўқлигида, бу вазифани Сане бажармоқда. Шунинг учун Агуэро ва Жезус бирга ўйнамаяпти”, — дея Гвардиола ярим ҳимоячи Лерой ҳозирда алмаштириб бўлмас ўйинчилигига изоҳ берди.

Сане, рақобат аксинча ҳалал берадиган футболчилар тоифасига киради шекилли. Германиялик футболчи чап қанотга қулай жойлашиб олди ва самарали ҳаракатларни коллекция қила бошлади. 6 гол ва 8 голли пас билан Сане гол + пас системасида Премьер-Лиганинг иккинчи поғонасида бормоқда.


Андреас Кристенсен (“Челси”)
21 яшар даниялик футболчи кўпчиликни лол қолдириб улгурди. У топ-6 чемпионатларида бу қадар ёш бўлишига қарамай, янги жамоасида ўз ўрнига эга бўла олди. Кристенсен узоқ ва машаққатли меҳнатдан қочмади ва имкониятга эга бўлди. Ҳа, балки ҳозирча у Давид Луиздан кучли эмасдир. Аммо шундай ўсишда давом этса, бразилиялик марказий ҳимоячи ўзига янги жамоа қидиришига тўғри келади.

Кристенсен икки йил давомида Бундеслиганинг энг қувноқ жамоасида – мёнхенгладбахнинг “Борусия”сида асосий таркибда тўп тепган.

Ҳозирда Кристенсеннинг асосий вазифаси – ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш ва қўпол хатоларга йўл қўймаслик. У ўта эхтиёткор, айнан шу жиҳати билан Давид Луисдан фарқ қилади. Скандинавнинг бразилияликдан асосий устун томони унинг аниқ пасларида – 93 – 87 %. Қолган кўрсаткичларда тажрибали Луис устунроқ. Рақибдан тўпни олиб қўйиш бўйича Андреас 11 ўйинда, Луис 8 учрашувдаги натижасини такрорлай олмади. Танганинг иккинчи тарафида эса, Кристенсеннинг хатосиз ўйини ва бирор марта ҳам сариқ карточка олмагани турипти.

Кристенсен – “Челси” тарбияланувчиси. Бундан келиб чиқадики, мухлислар “симпатия”си билан муаммо бўлмайди.

“Мен Кристенсенга ҳамкасби Жон Террининг даражасига етишни тилайман. Бунинг учун унда барчаси мавжуд. У узоқ йиллар “Челси” шарафини ҳимоя қилиб, Терри каби клуб тимсолига айланишини тилайман. Кристенсен – мавсум стартининг асосий сюрпризларидан бири бўлди”, — дейди Антонио Конте.


Ришарлисон (“Уотфорд”)
Бразилиялик нархи бўйича олсак, Премьер-Лиганинг энг омадли трансфери десак муболаға бўлмайди. “Уотфорд” Ришарлисонни “Флуминенсе”дан 12,5 миллион еврога сотиб олган. Замонавий футбол учун бу “копейка”.

“Уотфорд” Марко Силва билан жамоа ҳужумкор футбол кўрсатмоқда, Ришарлисон эса ўша футболнинг ёрқин намоёндаси. Жамоа бир муддат 4-поғонани эгаллаб турди, аммо кейин пасга шўнғиш амалга оширилди. Жамоанинг жадвалдаги ўрни ўзгарган бўлсада, ҳужумчининг ажойиб ўйинлари ҳамон мухлисларни хушнуд этмоқда. Ришарлисон 5та гол урди ва 4та голли пас оширди.

“Уотфорд”нинг деярли ҳар бир ҳужуми Ришарлисон орқали амалга оширилмоқда. 11-турдан то 14-тургача бразилиялик ҳужумчи рақиб жарима майдончаси ичида тўп билан муомалада бўлиш бўйича АПЛда етакчи бўлди. Ҳа, энг қизиғи бу нарса исталган рақибни “янчиб” ташлаётган” “Манчестер Сити” даврида бўлди.

Таҳминимизча, Ришарлисон бу мавсумни “Уотфорд”да якунлаб қўяди ва кейин АПЛнинг топ-6 жамоаларидан бирига бориб қўшилса керак. Лекин Маурисио Почеттино январдаёқ футболчига “кўз олайтириши” мумкин. Агар Кэйн ёзда кетадиган бўлса, “шпорлар” кимга оғиз солса ҳам, у футболчининг нархи икки баробар қиммат айтилаверади. Мураббийнинг айтишича, Ришарлисон ҳужумда Алли ва Эриксен билан ажойиб трио ҳосил қила олармуш.


Давинсон Санчес (“Тоттенхэм”)
“Тоттенхэм” ёзда “Аякс” ҳимоячисини 42 миллион фунт эвазига имзолади. Бир қарашда ёш, чинакамига кучли чемпионатда синалмаган футболчи учун кўпроқ тўлангандек. Бошқа тарафдан ўша ёш Санчес ҳали узоқ йиллар тўп тепади ва ўсишда давом этади. Кейин уни хаттоки шу нархга ҳам олиб бўлмай қолишини тушунди “Тоттенхэм”.

Почеттино қўл остида Алдервейрельд ва Вертонген бор бўла туриб, колумбияликни бекорга сотиб олгани йўқ. Мураббий узоқни кўзлаб иш тутди. Қўшимчасига, Санчеснинг омади чопди. Тоби жароҳат олиб, февралгача сафдан чиқди. Қўшимчасига, Почеттино учта марказий ҳимоячи билан ўйин тактикасини мунтазам синаб кўрмоқда.

АПЛдаги дастлабки ўйинларида Санчес ўзини йўқотиб қўяётгандек кўринди. Аммо унинг яна омади чопди. Унинг хатоларидан сўнг, рақиблар гол уришга муваффақ бўлишмади. Статистика бобида ҳам колумбияликнинг ишлари жойида. Паслар аниқлиги 90 % атрофида (бу борада у Вертонген ва Алдервейрелдни ортда қолдиришга ҳам муваффақ бўлди) ва 64 % юқоридаги курашлардаги натижа. АПЛдаги дастлабки мавсум учун ёмон эмас. Почеттино шогирди Санчесни топ даражадаги ўйинчига айлантира олишига ишонмоқда.

Санчес агрессив ўйин намойиш этади, тўп билан муомалада ҳам, майдонни кўра олишда ҳам ҳимоячи яхши натижалар кўрсатмоқда. У ақлли бўлишига қарамай, жуда камтар ўйинчилар тоифасига киради. Шунингдек, у ўрганишдан, хатолдарини тан олиб, тўғрилашдан қочмайди.


Рубен Лофтус-Чик (“Кристал Пэлас”)
Ёш ярим ҳимоячи “Челси”даги Андреас Кристенсеннинг тақдирини такрорлаши мумкин. Антонио Конте вундеркиндга айтарли имкон бермади ва “Кристал Пэлас”га ижарага беришни мақул кўрди.

Жамоанинг ишлари унча юришмасада, бу баҳолар Лофтус-Чикка тегишли эмас. 21 ёшли футболчи кўпроқ майдон марказида ҳаракат қилмоқда ва жамоасининг ҳужумларини бошлаб беришда фаолроқ. Аммо бу унга ҳамон статистика бўйича энг яхшилардан бири бўлиши учун тўсиқ бўлмаяпти. 82% паслари аниқ етиб боргани ва 14 бор ҳал қилувчи узатмани айнан Лофтус-Чик амалга оширгани унинг жамоада ролини кўрсатиб турибди. Бор йўғи 14 тами дейишга шошилманг, унинг жамоаси нечанчи ўриндалиги, унга елкадош бўлиб, кимлар тўп тепаётганини ҳам бир эсланг. Бундан ташқари инглиз футболчиси 27 бор рақибларини қоида бузишга мажбур қилган. Тенгдошлари ичида фақат Деле Аллига нисбатан рақиблар кўпроқ қўполлик қилишга мажбур бўлишган холос.

Ўйинидаги ўсишни терма жамоа мураббийлари ҳам сезиб улгуришган. Германияга қарши ўртоқлик учрашувида Лофтус-Чик майдонда энг яхшилардан бири бўлди деб бемалол айта оламиз. Ким билади дейсиз, балки кейинги мавсумдаёқ Рубен “Челси” асосий таркибидан жой эгаллаш учун қулай имкониятга эга бўлар.

Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика