RU

Последние новости

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

АПЛ+EPLManager. Англия чемпионатининг 9-тур шарҳи Новости

АПЛ+EPLManager. Англия чемпионатининг 9-тур шарҳи

Теги :  Eplmanager
Эътиборингизга Англия чемпионати ҳамда EPLManager фэнтези-футбол сайтининг 9-тур шарҳини тақдим этамиз.

Англия чемпионатининг 9-тури бизга кўплаб кутилмаган натижаларни тақдим этди.

Чемпионлик учун икки даъвогар "Арсенал" ва "Тоттенхэм" "Борнмут" ва "Мидлсбро" билан нурсиз дурангга рози бўлди. "Тўпчилар" жорий мавсумда энг кўп гол ураётган жамоалардан бири бўлсада, ўз уйида аутсайдерлар дарвозасини ишғол қила олмади.

Яна бир етакчи "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Бромвич"ни қабул қилди (2:1). Юрген Клопп жамоаси Мане ва Коутиьноларнинг голи туфайли ғалабага эришди. Меҳмонлар сафида Гарет Маколи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

АПЛнинг амалдаги чемпиони "Лестер Сити" "Кристал Пэлас"ни таслим этди (3:1). Муса, Оказаки ва Фухсларнинг голига меҳмонлар Кабайнинг ягона аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Натижада икки жамоа турнир жадвалида қўшнига айланди.

"Халл Сити" ва "Сток Сити" ўртасидаги баҳсда Шакирининг дубли меҳмонларга ишончли ғалаба тақдим этди.

Рональд Куман қўл остидаги "Эвертон" меҳмонда "Бёрнли"га мағлуб бўлди (1:2). Лукаку EPLManager сайтининг 14% фойдаланувчисини умидини пучга чиқармади ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Мезбонлар сафида Воукс ва Арфилд гол урди.

"Суонси" ва "Уотфорд" ўртасидаги баҳс ҳам голсиз дуранг билан якунланди. "Вест Хэм" - "Сандерлен" учрашувида эса Уинстон Рид туфайли "болғаурарлар" 3 очкога эга бўлишди.

"Манчестер Сити" очко йўқотишда давом этмоқда, аммо ҳозиргача турнир етакчиси бўлиб қолмоқда. "Шаҳарликлар" якшанба куни "Саутгемптон"ни қабул қилишди ва бу учрашувда ҳам дуранг қайд этилди, аммо иккала жамоа биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Редмонд ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанидан сўнг, Ихеаначо ҳисобни тенглаштирди ва учрашув шу натижа билан якунланди.

"Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида "аристократлар" "қизил иблислар"ни янчиб ташлашди. Жозе Моуриньо ўзининг собиқ жамоасидан кучли зарба қабул қилиб олди. "Стэмфорд Бриж"га йиғилганлар ўз севимлиларидан 4 та гол кўришди. Меҳмонлар эса бунга жавоб қайтара олишгани йўқ.

"Sheepp20" "EPLManager"да энг кўп очко тўплаган фойдаланувчига айланди. У супер-сардорсиз 83 очко жамғарди.


IPro лигасида Ўзбекистондан "Arteam" жамоаси 143 очко билан етакчилик қилмоқда. Ушбу лигада 1 ва 10 ўрин ўртасидаги фарқ бор-йўғи 12 очкони ташкил қилади.

Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Xherdan Shaqiri (STK) 12 points

2. Gary Cahill(CHE) 12 points

3. Winston Reid(WHU) 12 points

4. Sadio Mané (LIV) 10 points

5. Ryan Shawcross (STK) 9 points


Супер-сардор сифатида энг кўп танланган футболчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Theo Walcott

3. Sergio Agüero

4. Romelu Lukaku

5. Philippe Coutinho

6. Diego Costa

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика