RU

Последние новости

20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги футболчисининг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги футболчисининг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади

АПЛнинг янги 2024/25 йилги мавсумини очиб берувчи баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 1:0

Гол: Зиркзи (87).

"Манчестер Юнайтед" - Онана, Мазрауи (Эванс, 81), Магуайр (де Лигт, 81), Мартинес, Маунт (Гарначо, 60), Фернандеш, Рэшфорд, Амад (Зиркзи, 60), Каземиро, Далот, Майну (Мактомини, 84).

"Фулхэм" - Лено, Тете, Диоп, Басси, Робинсон, Лукич, Перейра, Траоре, Смит-Роу (Кэрни, 64), Ивоби, Мунис.

Огоҳлантириш: Басси (26), Магуайр (41), Перейра (70).

Манчестер Юнайтед

Джошуа Зиркзе - 87'

Премьер-лига . Тур 1

17/08/2024, 01:00

0
:
1
Завершен

Фулхэм

Стадион: Old Trafford, 73297 зрителей

Главный судья: Robert Jones

45'
90'
18'  Мэйсон Маунт
40'  Харри Магуайр
61'  Амад Диало (Алехандро Гарначо)
61'  Мэйсон Маунт (Джошуа Зиркзе)
81'  Харри Магуайр (Джонни Эванс)
81'  Нуссаир Мазрауи (Маттейс де Лигт)
84'  Кобби Мейну (Скотт Мактоминей)
87'  Джошуа Зиркзе
87'  Алехандро Гарначо
25'  Кэлвин Бэйси
64'  Эмиль Смит Роу (Том Кэрни)
70'  Андреас Перейра
73'  Том Кэрни
78'  Адама Траоре (Харри Уилсон)
78'  Родриго Мунис (Рауль Хименес)
90'  Саша Лукич (Джей Стэнсфилд)
90'  Андреас Перейра (Харрисон Рид)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Юнайтед" мавсумни ғалаба билан бошлади.

90+4. ИЕЕЕЕЕ!! Гарначо оппа-очиқ дарвозага гол ура олмади(

90+2. УХХХХХХХ!! Гарначонинг зарбасини Лено қайтарди. Бугун "Юнайтед" вазиятларининг ярмидан фойдаланганида ҳам йирик ҳисобда ютаётган бўларди.

Баҳсга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗИРКЗИИИИИИИ!!! Учрашувда ҳисобни очди янги футболчи! Дебют ўйинда дебют гол.

81. Де Лигт майдонга тушди!

80. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтди. Брунунинг зарбаси эса Лено учун оддийлик қилди. Бугун Фернандешнинг куни эмас шекилли. 

77. "Юнайтед" асосий вақтини ҳимояда ўтказишга мажбур бўлаётганди. Босимдан жамоа қийинчилик билан чиқиб кетмоқда.

74. Лисандрога олқишлар! "Юнайтед" тезкор қарши ҳужум қурбони бўлиши мумкин эди. Перейранинг қанотдан дарвоза ёнига узатган тўпини Лича майдондан ташқарига чиқариб юборди.

69. Гарначонинг зарбасини Лено ушлаб олди.

66. УХХХХХХХ!! "Фулхэм" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Меҳмонларнинг икки футболчиси Магуайр билан ёлғиз қолганди. Қирол ушбу вазиятда жамоасини голдан сақлаб қола олди!

62. ЗАРБАААААААА!! Мунис кутилмаганда акробатик услубда зарба йўллади. Онанадан чиройли сейв!

60. "Юнайтед"да иккита ўзгариш бўлди: Гарначо ва янги футболчи Зиркзи майдонга тушди.

56. ЗАРБААААААА!! Майнунинг зарбаси ноаниқ кетди. "Юнайтед" бугун жуда кўп вазиятдан фойдалана олмаяпти.

53. Жаримадан узатилган тўпни Онана ушлаб олди ва тезкор ҳужум бошлаб берди. Рэшфорднинг фаоллигидан кейин Маунт яхши вазиятга эга бўлди. Зарбани Лено қайтарди.

52. Рэшфорд ўз жарима майдончаси яқинида Траорени йиқитди. Жарима зарбаси.

48. Иккинчи бўлим бошида "Фулхэм" босим уюштирди. Бурчакдан узатилган тўпга берилган зарба ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

41. Магуайр рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам биттада симуляция эканлигини билди ва Магуайрга сариқ берди. ВАР ишлаётган замонда бундай иш қилиш керакмас-да(

35. БРУНУУУУУУУ!! Яна бир вазиятни кўкка совурди. Бу сафар ҳам у бирга бир имкониятдан фойдалана олмади.

32. "Юнайтед"да яна бир вазият. Чап қанотдан дарвоза ёнидаги Бруну томон ҳаволатиб тўп узатилди. Зарба бериш учун Брунунинг бўйи пастлик қилди.

29. УХХХХХХХХХХ!!! Учрашувда голга тортадиган илк вазият юзага келди. Ленонинг қўпол хатосидан кейин Каземиро тўпни эгаллаб олди ва бир уринишда Фернандешни Лено билан бирга бир вазиятга чиқарди. Брунунинг зарбасини Лено қайтарди.

27. Каземиронинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

26. Демак, янги мавсумдаги илк сариқ карточка Бассига кўрсатилди.

24. Брунунинг жаримадан узатган тўпига яна Каземиро зарба берди ва яна зарба ноаниқ кўриниш олди.

20. Бруну жуда ўткир бурчакдан Лено дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Лекин зарба ноаниқ кетди.

19. Ҳозирча тотал устунлик меҳмонлар томонида. "Юнайтед"нинг ҳимоясига катта юк тушяпти.

16. Қойил-э) Баҳайбат Адама Траоре миттигина Лисандро Мартинеснинг "корпуси"га учиб кетди)

15. "Юнайтед" стандартга эга бўлди. Узатилган тўпга Каземиро боши билан ноаниқ зарба йўллади.

14. "Фулхэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга бош билан зарба берилди. Тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.

13. ЗАРБААААААА!!! Тетенинг кучли зарбасидан кейин Онанадан суперсейв кўрдик!12. Амад Диалло рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам бу ҳолатга эътибор қаратмади.

8. Адама Траоренинг зарбаси ноаниқ кетди.

6. Андреас Перейра томонидан узатилган тўпни Онана ушлаб олди.

5. "Фулхэм" жарима зарбасини амалга оширади.

2. Илк дақиқадан "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Рэшфорд чап қанотдан марказ томон тўпни оширди. Бироқ оффсайд қайд этилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "қария Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда АПЛнинг янги мавсумини очиб берувчи баҳс бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика