RU

Последние новости

01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  1 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  1 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" – "Боруссия Д". Таркиблар аниқ!  116 23:07ЕЧЛ. ПСЖ – "Астон Вилла". Таркиблар аниқ!  26 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

АПЛ мухлислари истайдиган 20 та ўзгариш Новости

АПЛ мухлислари истайдиган 20 та ўзгариш

Футбол ўйинларига ташриф буюрган 2000 нафар томошабин ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, 54 фоиз инсон ноқулай ўйин вақтидан норозилигини билдириб, ўриндиқларда ичимлик ичиш мумкин эмаслигидан шикоят қилган.

Ҳар тўртинчи мухлиснинг фикрича, меҳмондаги ўйинлар тақвимини яхшилаш қонун чиқарувчиларнинг эътибор қаратадиган асосий нарса бўлиши керак.

Қуйида мухлислар хоҳлаган ўзгаришлар (ТОП-20):

1. Барча жамоаларда иш ҳақи чегарасини белгилаш

2. Сафар учрашувларига борадиган мухлисларга клублар томонидан кўмак

3. Стадионларда тик туриб ўйин кўриш учун мўлжалланган жойлар

4. Сафар ўйинларини яхшироқ режалаштириш (уйга қайтиш нуқтаи назаридан)

5. VAR'ни бекор қилиш

6. Мураббийларга ўйинлар давомида ҳакам қарорларига эътироз билдиришларига рухсат бериш (шундан кейин видеотакрорлардан фойдаланиш)

7. Чет элликларга инглиз клубларига эгалик қилишни тақиқлаш

8. Стадионларга спиртли ичимликларни олиб киришга рухсат бериш

9. Танаффусларда чирлидер-шоу

10. "Юлдузлар ўйини"ни ташкил этиш

11. Ўйин давомида реклама тахталарида кулгили футбол мемлари ва твитларини кўрсатиш

12. Офсайдлардан воз кечиш

13. Оддий одамларга майдонга тушиш имкониятини бериш (танаффус вақтида)

14. Танаффусда Супербоул услубидаги мусиқий чиқишлар

15. Ўйиндан кейин фейерверк амалга ошириш

16. Мухлисларга онлайн овоз бериш орқали ўзгартиришлар қилишга имкон яратиш

17. Ўйиндан олдин пенальтилар ижро қилиш

18. Самарадорликни ошириш учун дарвоза ўлчамини катталаштириш

19. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида бир нечта тўп билан ўйнаш

20. Ясама либосларда тематик ўйинлар уюштириш

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика