RU

Последние новости

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  20 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . Тур 3

28/08/2018, 00:00

3
:
0
Завершен

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 50', Лукас Моура - 52', Лукас Моура - 84'

Стадион: Old Trafford, 74400 зрителей

Главный судья: Craig Pawson

45'
90'
19'  Андер Эррера
55'  Андер Эррера (Алексис Санчес)
58'  Антонио Валенсия
58'  Фил Джонс (Виктор Линделеф)
61'  Неманья Матич (Маруан Феллени)
10'  Лукас Моура
24'  Гарри Кейн
50'  Гарри Кейн
50'  Киран Триппьер
52'  Лукас Моура
52'  Кристиан Эриксен
76'  Киран Триппьер (Серж Орье)
77'  Дэнни Роуз
82'  Дэнни Роуз (Бен Дэвис)
84'  Лукас Моура
84'  Гарри Кейн
89'  Гарри Кейн (Харри Уинкс)

Ушбу ўйин кўрсатдики, "Манчестер Юнайтед"да муаммолар керагидан ортиқча. Ҳимоя анчагина бўш, кўплаб хатоларга йўл қўйди.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "ЮНАЙТЕД" "ОЛД ТРАФФОРД"ДА ЙИРИК ҲИСОБДА ТАСЛИМ ҚИЛИНДИ.

90+4. Санчес "Юнайтед"нинг ўйинига креативлик олиб кира олди. Бироқ...

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Санчеснинг жаримадан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

89. Ўзгариш. Кейн ўрнига Уинкс.

88. Лингард узоқ масофадан зарба берди. Унинг тепган тўпини Уго ушлаб олди.

87. "Манчестер" бугун яхши ўйнади, Моуриньо яхши тактика танлади, жамоа "автобус"да эмас, ҳужумкор услубда ўйнади. Фақатгина ҳимоя бугун жамоага панд берди.

85. ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! МОУРАДАН ДУБЛЬ!!!!! 0:3!!!!

83. Бугун бир жамоа ҳужум қилди, бир жамоа гол урди.

81. Ўзгариш. Роуз ўрнига Бен Девис.

80. Алексис Санчеснинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. Лингарднинг зарбаси рекошет билан дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

78. Шоу узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ.

77. Лукакунинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди.

76. Ўзгариш. Триппьер ўрнига Орье

72. "Юнайтед"нинг марказий ҳимояси жуда жуда бўш ўйнамоқда.

69. Алексиснинг зарбаси ноаниқ кетди.

66. ДАҲШАТТТТТ!!! Линдельофдан Рустам Ашурматовнинг хатоси. Алли тўпни эгаллаб олди ва Давидни алдаб ўтди, зарба берди. Де Хеанинг ўзи вазиятни бартараф этди. Бурчакдан узатилган тўпни Кейн дарвозага аниқ йўллаши мумкин эди. Аммо бу ҳам голга айланмади.

65. "Тоттенхэм" жарима майдончаси яқинида Фред жарима зарбасини амалга оширди. Узатилган тўпга Линдельоф зарба берди. Бироқ ноаниқ.

62. ЗАРБААААААААА!!!! Лингард бирга бир ҳолатдан фойдалана олмади.

61. Ўзгариш. Матич ўрнига Феллайни.

58. Ўзгариш. Жонс ўрнига Линдельоф. Шунингдек, Валенсия огоҳлантирилди.

55. Ўзгариш. Эррера ўрнига Санчес.

52. ГООООООООООЛЛЛ!!! МОУРААААА!!! 0:2!! Лукас рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланди.

51. Лукакунинг зарбасини Льорис қайтарди.

50. ГОООООООООЛЛЛ!!!! КЕЙНННННН!!!! 0:1!!! Харри бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

49. Аллининг хавфли зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

47. Кейн зарба берди. Дарвозабон тўпни хавфли қайтарди. Қайтган тўпга Лукас Моура зарба беришга улгурмади.

46. Таймни "Юнайтед" гол билан бошлаши мумкин эди (ҳудди биринчи бўлимда бўлгани каби). Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Алли гол уриши мумкин эди. У деярли дарвозабон билан бирга бир ҳолатда турганди. Деленинг зарбасини "подкат"да Эррера қайтарди.

40. "Тоттенхэм" дарвоза томон илк зарбасини берди. Эриксеннинг тепган тўпини Давид Де Хеа ушлаб олди.

34. "Юнайтед" гол уриш учун шердек олдинга ташланган. Аввалига Погба, кейинчалик Матичнинг зарбаси голга айланмади.

30. "Юнайтед"нинг босими давом этмоқда. Фреднинг зарбаси ноаниқ кетди.

27. Ҳаводан узатилган тўпни Лукаку боши билан зарба бериб, дарвоза томон йўллади. Бироз ноаниқ.

24. Антонио Валенсияга қарши қўпол ўйнагани учун Харри Кейнга сариқ карточка берилди.

19. ЗАРБАААА!!! Шоу қанотдан тўпни Лукакуга ошириб берди. Бироқ ҳужумчининг зарбаси кучсиз чиқди.

16. ЗАРБАААААААААААА!!!! ЛУКАКУУУУУУУ!!! Ромелу рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олди ва Льорисни доғда қолдирди. Аммо у бўш дарвозага тўпни аниқ тепа олмади.

14. Эриксен жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Уни Харри Кейн кўкраги билан тўхтатди. Агарда тўп ерга тушганида Кейн аниқ гол урарди. Аммо Жонс тўпни тепиб юборишни уддалади.

10. Лукас Моура огоҳлантирилди.

9. Хавфли вазият! "Тоттенхэм"да имконият юзага келди. Лукас Моура рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Шундан кейин бироз тартибсизлик юзага келганди. Погба хавфни бартараф этди.

5. Манкунианликлар тўп билан кўпроқ бўлмоқда. Афтидан бугун "автобус" кўрмаймиз.

1. Илк сонияларданоқ МЮ ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Фреднинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув бошланиш арафасида.

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 0:3

Гол: Кейн (50, 0:1), Моура (52, 0:2), Моура (85, 0:3).

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Фил Жонс (Виктор Линдельоф, 58), Крис Смоллинг, Люк Шоу, Неманья Матич (Маруан Феллайни, 61)., Андер Эррера (Алексис Санчес, 55), Фред, Поль Погба, Жесси Лингард, Ромелу Лукаку.
Захира: Ли Грант, Эшли Янг, Скотт Мактоминай, Маркус Рэшфорд.

"Тоттенхэм": Уго Льорис, Тоби Алдервейрлд, Кьеран Триппьер (Серж Орье, 76), Денни Роуз (Бэн Девис, 81), Ян Вертонген, Мусса Дембеле, Лукас Моура, Эрик Дайер, Кристиан Эриксен, Деле Алли, Харри Кейн (Харри Уинкс, 90).
Захира: Мишель Ворм, Девинсон Санчес, Эрик Ламела, Фернандо Льоренте.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика