RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  9 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

АПЛ. МЮ ўз майдонида яна ғалаба қозона олмади Новости

АПЛ. МЮ ўз майдонида яна ғалаба қозона олмади

АПЛнинг 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1

Голлар: Марсьяль (43, 1:0), Таунсенд (65, 1:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф, Шоу, Фред (Погба, 70), Бруну Фернандеш, Мактомини, Кавани (Роналду, 57), Марсьяль (Санчо, 57), Гринвуд.

Эвертон – Пикфорд, Годфри, Кин, Мина, Динь, Таунсенд, Аллан, Дукуре, Грэй (Доббин, 90+2), Рондон, Гордон (Дэвис, 72).

Огоҳлантириш: Гринвуд (34), Дукуре (76).

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 43'

Премьер-лига . Тур 7

02/10/2021, 17:30

1
:
1
Завершен

Эвертон

Андрос Таунсенд - 65'

Стадион: Old Trafford, 73128 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
34'  Мэйсон Гринвуд
43'  Антони Марсьяль
43'  Бруну Фернандеш
57'  Антони Марсьяль (Джейдон Санчо)
57'  Эдинсон Кавани (Криштиану Роналду)
70'  Фред (Поль Погба)
65'  Андрос Таунсенд
65'  Абдулай Дукуре
72'  Энтони Гордон (Том Дэвис)
76'  Абдулай Дукуре
85'  Йерри Мина
90'  Демарай Грей (Льюис Доббин)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ ўз майдонида яна ғалабага эриша олмади.

90+4. МЮ шундай ижрочилари билан оддий рақибларга очколарни улашаверса, чемпионликни ўйламаса ҳам бўлади.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Санчо жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Унинг зарбаси ўхшамади.

88. Гринвуд бугунги ўйинни жуда ёмон ўтказди. Аслида  Каванининг ўрнига Мэйсонни захирага олиш керак эди.

85. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мина жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!!!

84. ЗАРБААААААААА!!! Брунунинг бурчакдан оширган тўпига Погба боши билан ноаниқ зарба йўллади.

82. ЗАРБААААААА!!! Санчо қанотда рақибидан осонлик билан ўтиб кетди ва Погба томон оширди. Полнинг айлантирма зарбасига аниқлик етишмади.

79. Бруну қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди ва ҳимоячи билан бошлар тўқнашиб кетди.

77. Брунунинг чиройли тўп оширишидан кейин Гринвуд рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бу ерда оффсайд қайд этилди.

74. ЗАРБААААААА!! Роналдунинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

72. "Эвертон" ҳимояда зич ўйнамоқда. МЮ ҳужумда қийналяпти.

68. Гринвуд рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилгандек бўлганди. Аммо бу вазиятга пенальти берилмайди.

65. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Эвертон" идеал қарши ҳужум уюштирди. Таунсенд эса осонлик билан гол уриб кетди.

61. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Брунунинг пасидан кейин Мактомини дарвоза томон зарба бера олмади.

59. УХХХХХ!! Годфри тўп билан узоқ масофани босиб ўтди ва МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди. Линделеф вазиятни бартараф этди.

56. Таунсенднинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

54. Санчо ва Роналду майдонга тушишга тайёрланмоқда. Бу орада яқинда жароҳатидан қайтган Шоу яна жароҳат олди.

49. УХХХХХХ!!! Гринвуднинг кучли зарбасини Пикфорд ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. Марсьялнинг зарбаси кучли чиқмади.

Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Марсьяль ҳисобни очди!!! Брунунинг ажойиб пасидан кейин Антони кучли зарба йўллади. 

39. Грэйнинг жаримадан узатган тўпи Минанинг бошига тегиб Де Хеа томон борди.

37. МЮ кетма-кет икки вазиятга эга бўлди. Қанотлардан оширилган тўпларни ҳимоячилар қайтариб юборди.

33. ЗАРБАААААААА!! "Эвертон"дан илк аниқ зарба. Годфрининг зарбасини Де Хеа қайтарди. Давиддан ҳам илк сейв.

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Чап қанотдан узатилган тўпни Таунсенд дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Шоу унга ҳалақит қила олди. Варан эса тўпни тепиб юборди.

29. Люка Динь ва Скотт Мактомини ўртасидаги кичик баҳсли ҳолатдан кейин майдонда жанжал бошланиб кетди.

26. Гринвуднинг зарбасини Пикфорд ушлаб олди.

25. УХХХХХХ!! Фреднинг оддий жойдаги хатосидан кейин "Эвертон" ҳужумга ўтиб кетди. Рондоннинг зарбасини Линделеф ўзига қабул қилди.

21. ЗАРБАААААААААА!!! Каванининг боши билан йўллаган зарбасини Пикфорд қайтарди!! Учрашувдаги илк аниқ зарба берилди.

20. МЮ яна ҳужумда. Гринвуднинг қанотдан оширган тўпини Пикфорд ушлаб олди.

16. ЗАРБАААААА!!! Жаримадан узатилган тўпга Кин боши билан зарба берди. Ноаниқ.

15. "Эвертон" МЮ дарвозаси ёнида босим уюштирди ва жарима зарбаси ишлаб олди.

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Рондон Де Хеа билан деярли бирга бир ҳолатга чиқиб келаётганди. Унинг зарбасини Варан қайтарди. Тўп Соломоннинг ўзидан майдонни тарк этди.

9. УХХХХХХХХ!! Гринвуднинг қанотдан дарвоза ёнига оширган паси ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди. Варан зарба беришга ҳаракат қилиб кўрганди.

6. Учрашувда илк зарба. Уан-Биссаканинг қанотдан узатган тўпини Марсьяль боши билан дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

3. Ўйин манкунианликларнинг ҳужуми билан бошланди. Шоу ва Фернандеш ажойиб паслари билан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Унда МЮ "Эвертон"га қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика