RU

Последние новости

10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  0 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  0 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  28 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  9 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2

АПЛ. "Манчестер Сити" супер камбэк қилиб "Тоттенхэм"ни мағлуб этди Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" супер камбэк қилиб "Тоттенхэм"ни мағлуб этди

АПЛ 7-туридан ўрин олган қолдирилган ўйини якунланди.

АПЛ. "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 4:2

Голлар: Деян Кулусевски 44', Эмерсон Апаресидо 45+2', Хулиан Альварес 51', Эрлинг Холанд 54', Рияд Марез 63', Рияд Марез 90'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 82. Рико Льюс (2. Кайл Уокер 83'), 25. Мануэль Аканжи, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 26. Рияд Марез, 16. Родриго Эрнандес, 8. Илкай Гюндоган (20. Бернарду Силва 81'), 10. Жек Грилиш, 9. Эрлинг Холанд (3. Рубен Диаш 90+'), 19. Хулиан Альварес.  

Захира: 18. Штефан Ортега, 4. Калвин Филлипс, 7. Жуан Канселу, 14. Эмерик Ляпорт, 17. Кевин Де Брюйне, 47. Фил Фоден.

"Тоттенхэм": 1. Уго Льорис, 17. Кристиан Ромеро (38. Ив Биссума 75'), 15. Эрик Дайер, 33. Бен Дэвис (34. Клеман Лангле 78'), 12. Эмерсон Апаресидо (9. Ришарлисон 78'), 14. Иван Перишич (19. Райан Сеcсеньон 69'), 30. Родриго Бентанкур, 5. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 21. Деян Кулусевски, 7. Сон Хён Мин, 10. Харри Кейн.

Захира: 20. Фрейзер Форстер, 2. Мэтт Доэрти, 6. Давинсон Санчес, 25. Жафет Танганга, 29. Пап Матар Сарр.

Огоҳлантиришлар: Рияд Марез 21', Кристиан Ромеро 23', Пьер-Эмиль Хейбьерг 31'

Манчестер Сити

Хулиан Альварес - 51', Эрлинг Холанд - 53', Рияд Марез - 63', Рияд Марез - 90'

Премьер-лига . Тур 7

20/01/2023, 01:00

2
:
4
Завершен

Тоттенхэм

Деян Кулусевски - 44', Эмерсон Апаресидо - 45'

Стадион: Etihad Stadium, 53088 зрителей

Главный судья: Simon Hooper

45'
90'
21'  Рияд Марез
51'  Хулиан Альварес
53'  Эрлинг Холанд
53'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Родриго Эрнандес
81'  Илкай Гюндоган (Бернарду Силва)
83'  Рико Льюис (Кайл Уокер)
90'  Рияд Марез
90'  Эрлинг Холанд (Рубен Диаш)
23'  Кристиан Ромеро
31'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
44'  Деян Кулусевски
45'  Эмерсон Апаресидо
69'  Иван Перишич (Райан Сеcсеньон)
75'  Родриго Бентанкур (Ив Биссума)
78'  Эмерсон Апаресидо (Ришарлисон)
78'  Бен Дэвис (Клеман Лангле)


90+4. Учрашув якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

Эдерсон ўз дарвозасидан тўпни тепди, уни Лангле ўзига ола билмай, ўтказиб юборди, натижада Марез дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди!

90. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марез гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди!!!

82. Бурчакдан узатилган тўпга Родри зарба берди, тўп Ришарлисоннинг қўлига тегди. Манчестерликлар пенальти сўрашмоқда, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

74. Ромеро қайтган тўпга кучли зарба берди, бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.

67. Голдан сўнг ўйин бироз сокинлашиб қолди. 

Марез тўпни эгаллаб олиб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва гарчи ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан зарба бериб, гол урди - 3:2!

63. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марез жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

62. Кейннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

59. Деян Кулусевски ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб тўпни марказроққа узатди, Перишичнинг дарвоза томон зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

55. Ўйин темпи жуда юқори. Майдон "ёнмоқда"!

Ҳаволатиб узатилган тўпни Эрлинг Ҳоланд боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди!

54. Яна бир ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бу сафар Ҳоланд!

53. Манчестерликлар яна олдинга юриш қилмоқда.

Марез ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, Грилиш тўпни дарвозага йўллади, Льорис ва унинг шериклари ўртасида палапартиш ҳолат юзага келиб, тўп орқароққа қайтди, бу вазиятда Хулиан Альварес тўпга биринчи зарба берди ва гол урди!

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ман Сити" ҳисобни қисқартирди!

48. Хулиан Альвареснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

Кулусевски тўпни эгаллаб олди ва Кейнни олдинга бошлади, Харрининг дарвоза томон тепган тўпини Эдерсон қайтарди, қайтган тўпга Эмерсон бош билан зарба бериб, ҳисобни оширди!

45+2. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни иккита оширди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Аке тўпни орқага - Эдерсонга қайтарди, у эса ўзининг рўпарасидаги футболчига тўпни узатди, бу вазиятда "Тоттенхэм" футболчиси ҳалақит қилди ва тўп ўтиб кетиб, Деян Кулусевски бориб тушди, унинг зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди.

44. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кулусевски учрашувда ҳисобни очди!

43. Марез-Родри-Холанд! Марез тўпни Родрига узатди, у эса ҳаволатиб Эрлингга узатди, бироқ Ҳоланд вазиятни гол билан якунлай олмади.

42. Холанд ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, Льорис хавфни бартараф этди.

39. Рико Льюснинг узоқ масофадан йўллаган ажойиб зарбасини Льорис катта қийинчилик билан қайтариб юборди. 

36. Бен Дэвиснинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатган тўпини Сон дарвозага йўллади, хавф Эдерсон томонидан бартараф этилди.

26. Перишичнинг Кейн томон ҳаволатиб узатган тўпини Аке қайтариб юборди.

24. "Тоттенхэм" ҳозирча асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилмоқда.

21. Чап қанотдан узатилган тўпни Хулиан Альварес ерлатиб дарвозага йўллади, рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

19. Гюндоганнинг узатмасимон зарбаси ноаниқ бўлди.

16. Харри Кейннинг ўткир бурчакдан йўлллаган кучли зарбаси дарвоза ташқарасидаги тўрга тегди. Шунингдек, ушбу вазиятда Кейн ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

12. Марезнинг жарима зарбасидан дарвоза томон тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

4. Ўйиннинг илк дақиқалари ҳужумкор бошланмади. Тўп назорати бўйича устунлик ҳам айнан бир жамоада эмас. Ҳозирча майдонда тенг кураш остидаги ўйин кетмоқда.

2. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин аслида АПЛнинг 7-турида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Буюк Британия қироличаси Елизаветта II вафоти муносабати билан учрашув қолдирилганди. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика