RU

Последние новости

13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  0 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  0 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  2 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  9 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2

АПЛ. Компанининг суперголи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди Новости

АПЛ. Компанининг суперголи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди

Айни дамда Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Лестер» учрашуви ўтказилмоқда.

Манчестер Сити – Лестер 1:0

«Этихад Стэдиум».

Гол: Компани (70, 1:0).

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, Фоден (Сане, 56), Стерлинг, Агуэро (Жезус, 86)

Лестер – Шмейхель, Магуайр, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Эванс, Чоудури, Ндиди, Олбрайтон (Грей, 86), Тилеманс (Барнс, 75), Мэддисон (Ихеаначо, 80), Варди.

Огоҳлантириш: Сильва (22), Компани (45), Жезус (89), Ихеаначо (90).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "МАНЧЕСТЕР СИТИ" КИЧИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБАСИ ЭВАЗИГА АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ПЕШҚАДАМЛИГИГА ҚАЙТДИ.

90+3. Сане бирга бир чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди.

90+2. "Сити" ҳужумга ўтди. Бироқ учга икки қолганида Гюндоган дарвоза томон жуда ёмон зарба берди.

90+1. Сильва ўрнига Стоунз майдонга тушди.

90. Жезусни йиқитгани учун Ихеаначо огоҳлантирилди.

89. Жезус огоҳлантирилди.

87. ЗАРБААААА!!! Ихеаначо қулай вазиятдан фойдалана олмади. У яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

86. Иккала жамоа таркибида ўзгариш. Олбрайтор ўрнига Грей, Агуэро ўрнига Жезус.

82. "Сити" бурчак тўпини амалша ошириш учун бир неча дақиқа вақт сарфлади. Ундан оширилган тўпга Бернарду зарба берди. Зарба қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ кетди.

80. Ўзгариш. Меддисон ўрнига Ихеаначо.

79. "Сити" тўпни ушлаб туриб, темпни ўлдирмоқда.

75. Ўзгариш. Тилеманс ўрнига Барнс.

74. Олбрайтоннинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

73. Компани "перевоз"га йўл қўйишига оз қолди. У майдонда бироз тойиб кетди. Аммо вазият хавфли кўриниш олмади.

70. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! КОМПАНИИИИИИИИИИИИ!!!! ДАҲШАТТТТТТТТТ!!!!! "Сити" ҳимоячиси узоқ масофадан "ўргимчак тўри" томон зарба берди. Даҳшатли, шедевр гол! Кўпчилик мухлисларнинг уйқиси очилиб кетган бўлса ажаб эмас...

70. ЗАРБАААААААА!!! Сильванинг узатган пасига Агуэро етиб борди ва зарба берди. Шмейхель тўпни қайтарди.

68. "Лестер" ҳужумга ўтганди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

63. ЗАРБАААААААА!!! Меддисоннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Ҳақиқатдан ҳам, "Сити" футболчиларига "Ливерпуль"нинг ғалабаси босим бермоқда. Агарда ҳозир мавсумнинг ўртаси бўлганида "шаҳарликлар" бир гол киритган бўларди.

60. Стерлинг рақибин алдаётган вақтда Чилуэлл уни йиқитгандек бўлди. Бироқ Майк Дин бу вазиятга эътибор қаратмади.

58. ЗАРБАААААААА!!! Гюндоганнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

56."Сити"да ўзгариш. Фоден ўрнига Сане майдонга тушди.

54. Бернардунинг ўткирроқ бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди. Иккинчи темп билан "Сити"нинг ҳужуми давом этди. Бу сафар Стерлингнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. ЗАРБААААА!!! Сильванинг боши билан узатган пасига Стерлинг боши билан зарба берди. Яқин масофадан ноаниқ зарба...

50. "Сити" гол ура олмагани учун ўйин анчагина қизиқ кечмоқда. "Лестер" эса чуқур ҳимояда.

47. Уххххххх!! Сильва рақиби Олбрайтонни жароҳатлаши мумкин эди. "Кетчуп" кўришимизга бир баҳя қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус...

45+1. Бернардунинг зарбасини Шмейхель ушлаб олди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Компани огоҳлантирилди.

43. Стерлинг рақибини чалғитиб, зарба берганди. Аммо тўпни Сильва қайтариб юборди.

41. Сильванинг зарбасини Магуайр қайтаришга эришди.

39. Меддисонга тўп ажойиб тарзда узатилганди. Бироқ Жеймс орқага юраётган вақтда мувозанатни йиқитиб, йиқилиб тушди.

36. Ндидининг қанотдан узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.

35. ЗАРБААААААА!!! Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. Қайтган тўпга Сильва зарба берганди. Бироқ зарба бироз ноаниқ кетди.

34. "Сити"да хавфли жарима зарбаси.

32. ЗАРБАААААА!!! Агуэронинг боши билан берган зарбаси тепа устунга тегиб, майдонга тушаётганда дарвозабон уни қайтариб юборди.

29. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Бернарду чап қанотдан жарима майдончаси ичига киргунча 3 рақибини алдаб ўтди ва тўпни Фоденга оширди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

27. Ўйин темпи тушиб кетди.

22. Сильва марказда Тилемансни қўполлик билан йиқитди. Биринчи сариқ карточка испанияликка кўрсатилди.

21. Стерлинг қанотдан тўп узатганди. Аммо тўп "Лестер" футболчисининг қўлига теккандек бўлди. 

Учрашувнинг 20 дақиқаси ортда қолди. Бироқ "Сити" ҳозирча голга тортадиган вазият содир эта олмади.

18. Бурчакдан узатилган тўпга Стерлинг зарба бермоқчи эди. Тўп унинг оёғига тушмай қолди. Фоденнинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

17. ЗАРБААААААА дейишга арзимайдиган зарба )) Кайл Уокернинг тепган тўпи аааанчагина тепадан ўтиб кетди.

16. Стерлингнинг жаримадан узатган тўпига Агуэро боши билан зарба бермоқчи эди. Бироқ у иккинчи қаватдаги курашда рақибига мағлуб бўлди.

13. Вардига нисбатан марказда Компани қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча карточкаларга мурожаат этмаяпти.

11. ЗАРБАААААА!!! Фоден қанотдан узатилган тўпни тўхтатиб зарба берди. Шмейхель тўпни ушлаб олди. Бу паллада қанот ҳаками оффсайдни кўрмай қолди.

9. ЗАРБАААААААААА!!! Мэддисоннинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Илк хавфли ҳужум меҳмонлар томонидан ташкил қилинди.

7. Агуэро рақиб жарима майдончаси ичида зарба беришга урунганди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

5. Чилуэллнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

3. Ҳозирча тотал устунлик "Сити" тарафида.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Стадионда "Сити" мадҳияси янграмоқда.

- Учрашув бошланмоқда!

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика