RU

Последние новости

00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  1 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  7 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  188 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия чемпионати 28-туридан ўрин олган учрашуви якунланди.

АПЛ. "Ливерпуль" – "Вест Хэм" 1:0

Голлар: Садио Мане 27'

"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 5. Ибраима Конате, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 8. Наби Кейта (7. Джеймс Милнер 90'), 3. Фабиньо, 10. Садио Мане, 23. Луис Диас (17. Кертис Джонс 90+6), 11. Мохамед Салах (20. Диогу Жота 79').

Захира: 62. Куивин Келлехер, 12. Джо Гомес, 15. Алекс Окслейд-Чемберлен, 18. Такуми Минамино, 27. Дивок Ориги, 67. Харви Эллиот.

"Вест Хэм": 1. Лукаш Фабианьский, 31. Бен Джонсон, 15. Крейг Доусон, 4. Курт Зума, 3. Аарон Крессуэлл, 28. Томаш Соучек, 8. Пабло Форнальс (51. Даниел Честерс 90+3), 20. Джеррод Боуэн (22. Бенрахма Мохамед Саид 53'), 10. Мануэль Лансини, 11. Никола Влашич (16. Марк Нобл 61'), 9. Майкл Антонио. 

Захира: 13. Альфонс Ареоля, 23. Исса Диоп, 24. Райан Фредерикс, 26. Артур Масуаку, 33. Алекс Крал, 40. Армстронг Око-Флех.

Огоҳлантиришлар: Крейг Доусон 32', Диогу Жота 89', Садио Мане 90+4'

Ливерпуль

Садио Мане - 27'

Премьер-лига . Тур 28

05/03/2022, 22:30

0
:
1
Завершен

Вест Хэм

Стадион: Anfield, 53059 зрителей

Главный судья: Jonathan Moss

45'
90'
27'  Садио Мане
27'  Трент Александер-Арнолд
79'  Мохамед Салах (Диогу Жота)
89'  Диогу Жота
90'  Наби Кейта (Джеймс Милнер)
90'  Садио Мане
90'  Луис Диас (Кертис Джонс)
31'  Крейг Доусон
53'  Джеррод Боуэн (Саид Бенрахма)
61'  Никола Влашич (Марк Нобл)
90'  Пабло Форнальс (Дэниел Честерс)


90+6. Учрашув якунланди!

90+5. Жотанинг дарвозага йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди. 

90+1. Саненинг рақиб жарима майдончаси ичидан дарвоза томон йўллаган зарбаси Зуманинг қўлига тегди, бироқ масофа жуда яқинлигини инобатга олиб ҳакам пенальти белгиламади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтганди, бироқ Жотанинг жарима майдончасига узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

80. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Антонио ўнг қанотдан катта тезликда жарима майдончаси томон кириб келди, бироқ у зарба беролмади, Наби Кейта тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

78. Салаҳ дарвозагача бўлган 4 метрлик масофадан гол уролмади.

75. Луис Диасдан хавфли зарба, аммо бирозгина ноаниқ!

73. Учрашув темпини юқори деб бўлмайди. Ҳар икки жамоа ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қиляпти, аммо ҳозирча улар хавфли кўринишга айланмаяпти.

72. Маненинг дарвоза томон йўллаган икки зарбаси ҳам ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

70. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Лансини дарвозага 5 метр масофада зарба берди, аммо унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

66. Энди дарвозага зарба йўллаш навбати Салаҳга - унинг зарбасини Фабианьский ушлаб олди.

64. Луис Диаснинг дарвоза томон айлантириб йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

Маълумот учун, ушбу учрашувда Nike компаниясининг янги тўпларидан фойдаланилмоқда. 

56. Иккинчи бўлим хотиржамлик билан ўтмоқда.

52. Джеррод Боуэн жароҳат олиб майдонни тарк этди. 

50. Трент Александер-Арнолд дарвоза томон ҳаволатиб йўллаган зарбаси секин бўлди ва уни дарвозабон ушлаб олди.

48. ван Дейк рақиб билан елкама-елка курашда хатога йўл қўйди, Джеррод Боуэн тўпни ўзига тўғрилай олмади, Робертсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим якунига етди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. Салаҳнинг дарвоза томон берган зарбаси дарвоза тўсинининг анчагина устидан ўтиб кетди.

43. Антонионинг дарвозага йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Пабло Форнальс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни Алиссоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо дарвоза чизиғидан Трент Александер-Арнолд тўпни қайтариб юборди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумдан ҳам наф чиқмади.

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Трент "Вест Хэм" жарима майдончаси ичида тўпни марказроққа узатди, ҳужумчилардан бирининг йўллаган зарбаси ўхшамади, ҳимоячилар тўпни чизиқдан қайтариб юборишди.

33. Трент Александер-Арнолднинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

31. Луис Диас барчадан ўзиб кетиб жарима майдончаси томон юрди, уни эса рақиб футболчилари йиқитишди. 

28. Гол ҳисобга олинди, ўйин қоидаси бузилмаган. 

28. Гол ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган бўлиши мумкинлиги ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.  

Трент Александер-Арнолд дарвоза томон тўпни йўллади, юзага келган палапартишликдан Мане тўпни дарвозага тўғрилаб юборди ва гол урди. 

27. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Садио Мане ҳисобни очди!

22. Конатенинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбасини Алиссон қайтарди.

20. Садио Маненинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

14. Майкл Антонио тўпни ўзига мослаштириб олиб дарвоза томон кучли зарба берди, Алиссон эса тўпни муштлари билан уриб юборди. 

10. Учрашувнинг 10 дақиқаси ортда қолди. Ўйинга қараб билиш мумкинми, асосий устунлик мезбонларда, меҳмонлар эса қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда.   

4. "Ливерпуль" дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олди. Бурчакдан узатилган тўпни ван Дейк товони билан дарвозага йўналтирди, аммо зарба ноаниқ кетди. 

2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Салаҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб зарба берди, аммо Лукаш Фабианьский ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

1. Ўйин бошланди!

"Энфилд" узра мухлислар ижросида You'll Never Walk Alone қўшиғи янграмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика