RU

Последние новости

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  10 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  7 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  36 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

АПЛ. "Ливерпуль" энг яқин таъқибчисидан 10 очко илгарилаб кетди Новости

АПЛ. "Ливерпуль" энг яқин таъқибчисидан 10 очко илгарилаб кетди

Футбол бўйича Англия чемпионати 17-тур учрашувлари давом этмоқда.

Бугун мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоалар ўз учрашувларини ўтказиб улгуришди. Дастлаб, "Ливерпуль" ўз майдонида мусобақа аутсайдерига айланиб бораётган "Уотфорд" клубини қабул қилди. Учрашув тақдирини Муҳаммад Салоҳ томонидан киритилган 2 гол ҳал этди. Ушбу ғалабадан кейин Юрген Клопп шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди.

Ливерпуль – Уотфорд 2:0 

14 декабрь, 17.30, «Энфилд»

Голлар:

1:0 – 38 Салах, 2:0 – 90 Салах.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Хендерсон, Милнер, Шакири (Окслейд-Чемберлен, 70), Вейналдум (Робертсон, 59), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 88).

Уотфорд – Фостер, Фемения, Кэткарт, Мариаппа, Кабаселе, Капу, Дукуре (Кина, 87), Хьюз, Сарр, Дини (Грэй, 75), Деулофеу.

Огоҳлантиришлар:

Хьюз (24), Хендерсон (43), Милнер (57).

АПЛ мусобақа жадвалида пешқадам "Ливерпуль"ни таъқиб этиб келаётган "Лестер" эса ўз майдонида "Норвич" клубини қабул қилди. "Кинг Пауэр" ўйингоҳида ўтказилган мазкур учрашув дуранг билан якунланди. Ушбу учрашувдан кейин Брендон Рожерс шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 39 тага етди ва 17-турдан кейин "Ливерпуль" билан орада 10 очколик фарқ юзага келди.

Лестер – Норвич 1:1

14 декабрь, 20.00, «Кинг Пауэр»

Голлар:

0:1 – 26 Пукки, 1:1 – 38, автогол Крул.

Лестер – Шмейхель, Эванс, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Сеюнджю, Прат (Барнс, 46), Мэддисон, Тилеманс, Ндиди, Ихеаначо (Грэй, 39), Варди.

Норвич – Крул, Годфри, Циммерманн, Ааронс, Байрэм, Трибулл (Штиперманн, 86), Кэнтуэлл (Эрнандес, 85), Тетти, Маклин, Буэндиа (Вранчич, 90), Пукки.

Огоҳлантиришлар:

Кэнтуэлл (33), Трибулл (52), Буэндиа (60), Тетти (78), Крул (90).

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика