RU

Последние новости

20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  1 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  4 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  20 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  43 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  8 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0

АПЛ клублари Навас билан шартнома имзоламоқчи Новости

АПЛ клублари Навас билан шартнома имзоламоқчи

Англиянинг "Ноттингем Форест" ва "Борнмут" клублари коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навасни ўз таркибига жалб қилиш истагида.

Англия клублари ПСЖ дарвозабонини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Клуб билан шартномасининг тугашига бир ярим йил қолганига қарамай, 36 ёшли посбон жорий мавсум парижликлар сафида атиги бир марта Франция Кубоги доирасидаги учрашувда майдонга туширилди. "Реал"нинг собиқ дарвозабони "қироллик клуби" билан 3 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган бўлса-да, ПСЖда италиялик Жанлуижи Доннаруммадан кейин иккинчи рақамли дарвозабон бўлиб қолмоқда.

Англия чемпионати клублари тажрибали футболчига қизиқиш билдираётгани маълум бўлишидан аввал Навасга собиқ жамоадоши Криштиану Роналду яқинда бориб қўшилган "Ал Насср" расман таклиф билан чиқди. Наваснинг 12 млн евролик йиллик маоши Саудия Арабистони клубини чўчитгани йўқ, бироқ улар рақобат анчагина кучли бўлган лига вакилларидан тушаётган таклиф олдида қийинчиликка дуч келиши мумкин. 

"Ноттингем Форест" дарвозабони Дин Ҳендерсон ушбу мавсум кўплаб ажойиб индивидуал маҳоратини намойиш этди. Бироқ у "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган. Агар "қизил иблислар" билан мавсум сўнгида қўшимча ижара битими келишиб олинмаса, "Форест" ўзининг юлдуз "қўриқчиси"сиз қолиши мумкин. Наваснинг олиб келиниши унинг учун муносиб ўзгариш бўлиши тайин. "Борнмут" ушбу мавсум деярли бир хил даражадаги икки дарвозабонни иш билан таъминлади. Бироқ жамоа сўнгги 10 ўйинда бор-йўғи 4 очко жамғарди. Ушбу ёмон серияда "Борнмут" дарвозабонлари 21 та тўп ўтказиб юборди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика