RU

Последние новости

09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  3 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Новости

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Теги :  қаҳрамонАПЛ
Кеча Англия премьер-лигасида 30-турнинг дастлабки 6та учрашуви бўлиб ўтди.

Биз кечаги ўйинларда ўзини кўрсатган футболчиларни сизларга таништирамиз.

"Эвертон" - "Арсенал" 0:2
Қаҳрамон: Алекс Ивоби

"Гудисон Парк"да кечган баҳсда кўпчилик "Эвертон"дан яхшироқ ўйин кутганди. Бироқ Арсен Венгер шогирдлари сафарда бўлишига қарамай ишончли ғалабани тантана қилишди. Лондон клуби сафида бошланғич таркибда Алекс Ивоби майдонга тушди. Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган футболчи АПЛда илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва дебют голини уришга эришди. Унинг голи "Эвертон"нинг мағлуб этилишида катта хисса қўшди. 



"Челси" - "Вест Хэм" 2:2
Қаҳрамон: Сеск Фабрегас

Испаниялик Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Фабрегас бу мавсум олдингиларидек сермаҳсул эмас. Жуда кам гол урмоқда ва голли пасларни ҳам онда сонда амалга оширмоқда. Бироқ кеча "Вест Хэм" билан баҳсда ярим ҳимоячи рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди. Бу голлар "Челси"га 1 очко келтирди. Эътиборлиси Гус Хиддинк АПЛда мағлубиятсиз сериясини яна узайтирди. 



"Кристал Пэлас" - "Лестер" 0:1
Қаҳрамон: Рияд Махрез 

Мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар Рияд Махрез кеча навбатдаги голини урди. Жазоирлик футболчи ўзининг 16-голи билан "Лестер"га 3 очко келтирди. Клаудио Раньери бошчилигидаги "тулкилар" чемпионлик сари дадил қадам ташлашда давом этишмоқда.



"Уотфорд" - "Сток Сити" 1:2
Қаҳрамон: Жонатан Уолтерс

Кеча "Сток Сити" сафарда "Уотфорд"ни таслим қилди. Меҳмонлар ҳужумчиси Жонатан Уолтерс 18-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида айнан унинг тўп узатишидан кейин Хоселу гол урди. Шу тариқа "Сток Сити" ўз очколарини 46тага етказиб олди ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. 



"Вест Бромвич" - "Норвич" 0:1
Қаҳрамон: Роберт Брэди

24 ёшли ирландиялик ярим ҳимоячи Роберт Брэди мавсумдаги ўзининг учинчи голини "Вест Бромвич"га қарши баҳсда урди ва жамоасига ғалаба келтирди. "Норвич" ушбу ғалабадан сўнг хавфли зонадан бироз узоқлашди. 



"Суонси" - "Астон Вилла" 1:0
Қаҳрамон: Федерико Фернандес 

Премьер-лигаси аутсайдери "Астон Вилла" клуби кеча Уэльсда "Суонси" меҳмони бўлди. Чемпионатда сўнгги поғонада бораётган "Вилла" рақибга етарли қаршилик кўрсатди, бироқ 53-дақиқада Сигурдссоннинг пасидан сўнг аргентиналик ҳимоячи Федерико Фернандес гол уриб "оққушлар"га ғалаба келтирди. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика