RU

Последние новости

16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  0 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   1 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  2 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  3 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  10 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  17 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  9 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   34 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  3

АПЛ. Роналду гол урган ўйинда МЮ "Эвертон" майдонидан ғалаба билан қайтадиган бўлди Новости

АПЛ. Роналду гол урган ўйинда МЮ "Эвертон" майдонидан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Англия чемпионати 10-туридан ўрин олган "Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" баҳси тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

+Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:2  

23.00, «Гудисон Парк»

Гол: Ивоби 5' – Антони 15', Роналду 44' 

Эвертон – Пикфорд, Коулмэн (Гарнер, 75), Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе (Калверт-Льюин, 75), Онана, Грэй, Мопе (Рондон, 84), Ивоби, Гордон (МакНил, 67).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Линделёф, Мартинес, Шоу, Эриксен (Мактоминей, 83), Каземиро, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Роналду, 29), Рэшфорд, Антони (Варан, 90+3).

Огоҳлантиришлар: Онана (51), Гордон (63), Мактоминей (85)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! "Манчестер Юнайтед" меҳмонда қийин ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. "Эвертон" кескин ҳужумларни уюштириб, кетма-кет зарба йўлламоқда.   

90+3.  МЮда ўзгариш: Антони ўрнига Варан майдонга туширилди.  

90+1. Зарбааа! Гарнернинг зарбасини де Хеа қайтарди! Қандай сейв!

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зарба! Онананинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

89. МакНилнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин де Хеа тўпни эгаллаб олишга эришди.

85. Мактоминей Грэйга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

84. "Эвертон"да ўзгариш: Мопе ўрнига Рондон ўйинни давом эттиради.  

83. МЮда млаштириш: Эриксен ўрнига Мактоминей майдонга тушди.

82. Гол инобатга олинмади. Тўй йўл-йўлакай Рэшфорднинг қўлига теккани маълум бўлди.  

81. ГООООООООООЛ! Рэшфорд дарвозабонни алдаб ўтган ҳолда дарвозага тўп киритди ва ҳисобни оширди! 

80. Дуайт МакНил тўғри қарор қабул қилиб, тўпни ичкарига узатди, аммо буни техник тарафдан яхши амалга ошира олмади.

75. "Эвертон"да 2 та ўзгариш: Коулмэн ўрнига Гарнер, Гуйе ўрнига Калверт-Льюин туширилди. 

74. Зарбааа!  Роналдунинг қулай пасидан сўнг Эриксен кучли, аммо ноаниқ зарбани ижро қилди. 

72. Фернандешнинг айланма узатмаси Роналдуга қадар етиб бормади, Пикфорд тўпни ушлаб олди.      

70. Идрисса Гуйенинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

67. "Эвертон"да алмаштириш: Гордон ўрнига МакНил майдонга тушди. 

66. Рэшфорд қанотдан олдинга ўтиб, нариги қанотдаги Роналду томон пас узатди, аммо ҳимоячи сўнгги сонияларда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

64. Эриксеннинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўғри Пикфорднинг қўлига бориб тушди. 

63. Гордон Фернандешга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

62. Ивобининг узатмасидан кейин Коулмэн тўпни дарвоза томон йўналтиришда қийинчиликка дуч келди. 

58. Каземиронинг узатган тўпини Роналду бош билан дарвозага тўғрилай олмади. 

55. Каземиро Онанага нисбатан қоидани бузди. 

51. Онана майдон марказида Антонига нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

50. Криштиану Роналду ёмон ўйнамади, бироқ паси кучли кетиб қолгани боис Бруну Фернандеш тўпни тўхтатишнинг уддасидан чиқа олмади.

47. Эриксеннинг қанотдан ошириб берган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:2. Танаффус! 

45+1. Конор Коудига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. ГОООООООООЛ! Роналдудан супер қайтиш! Каземиронинг пасидан кейин Роналду катта тезликда олдинга борди ва чап оёқдаги зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди – 1:2! 

42. Зарбааа! Рэшфорднинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Каземиро бош билан ноаниқ зарба йўллади.  

41. Зарба! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан чап ёқда ерлатиб зарба йўллади, аммо унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. 

40. Жеймс Тарковски ҳаводаги курашда Криштиану Роналдудан устун келди.

36. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 30% – 70%.

33. Захирадан ўйинга қўшилган Роналду марказий ҳужумда ўйнаётган бўлса, Рэшфорд ва Антони қанотларни алмаштириб туришибди.

30. Ҳимоячилар бир чизиққа жойлашиб олишгани боис Бруну Фернандеш офсайдда қолиб кетди.

29. "Манчестер Юнайтед"да ўзгариш: жароҳатланган Марсьяль ўрнига Роналду майдонга тушди. 

26. Грэйнинг узатмасига Де Хеа эга чиқди. 

22. Марсьяль қулай вазиятда тўпни қизғонди. На ўзи фойдаланди, на Антонига имконият яратди. 

20. Зарба!  Эриксеннинг чап оёқда берган зарбасини Пикфорд қайтарди. 

17. МЮнинг голидан сўнг кучли ёмғирнинг шашти бироз пасайди :)

15. ГОООООООООЛ!  Марсьялнинг пасидан кейин Антони дарвозанинг чап бурчагини нишонга олиб, мувозанатни тиклади – 1:1!  

10. Антонининг узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди.

9. Зарбаааа!  Далотнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

5. ГОООООООЛ!  Каземиронинг хатосидан сўнг Алекс Ивоби узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

1. Баҳс бошланди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун МЮ АПЛ 10-тури доирасида сафарда "Эвертон" билан беллашади.  Мазкур учрашувни яқин 2 соатда сиз билан бирга кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика