RU

Последние новости

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  0 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

АПЛ. МЮ "Эвертон"ни таслим этди, Брунудан дубль, Каванидан эса дебют гол Новости

АПЛ. МЮ "Эвертон"ни таслим этди, Брунудан дубль, Каванидан эса дебют гол

Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган "Эвертон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:3

«Гудисон Парк»

Голлар: Бернард 20' – Фернандеш 25', 32', Кавани 90+4 

Эвертон – Пикфорд, Динь, Кин, Коулмэн, Холгейт, Дукуре, Сигурдссон (Ивоби, 66), Хамес (Тосун, 80), Аллан, Бернард, Калверт-Льюин.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу (Туанзебе, 67), Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Фред, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Мата (Погба, 82), Марсьяль (Кавани, 82), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Холгейт (34), Аллан (45), Бруну Фернандеш (50), Фред (83), Тосун (86), Дукуре (88).


Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" мухлисларини табриклаймиз! "Эвертон" мухлисларига эса кейинги ўйинларда омад тилаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. "Челси" – "Шеффилд Юнайтед" ўйинида ғойибона кўришгунча! 

90+4. ГООООООООООООООООООООООЛ! Кавани ҳисобни оширди – 1:3! 

90+1. "Эвертон" вазият ташкил этишга уриняти. Динь икки марта тўпни ичкарига ошириб берди, аммо самарасиз.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Рэшфорд ўнг қанотдан ичкарига кириб бориб, Кавани томон узатмани амалга оширди, ноаниқ.

88. Катта тезликда югуриб келган Дукуре Мактоминейга нисбатан қоидани бузди ва жазоланди. 

86. Тосун Мактоминейга нисбатан қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

84. Люка Динь ижросидаги жарима тўпидан кейин Магуайр тўпни қайтариб юборди. 

83. Фред Коулмэнни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди. 

82. МЮда ўзгариш: Мата ўрнига Погба, Марсьяль ўрнига Кавани майдонга тушди. 

80. "Эвертон"да ўзгариш: Хамес ўрнига Тосун туширилди. 

76. Алекс Ивоби омадли равишда ўйинга киришиб кетди. Нигериялик форвард ўнг қанотда Уан-Биссакани алдашга чоғланди, якунда бурчак тўпи ишлади.

74. Матанинг йўллаган зарбаси йўлига Холгейт тўғаноқ бўлди.

73. Рэшфорд "Эвертон" жарима майдони ичида пайдо бўлди ва югариб келаётган Мата томон пас берди, бироқ Пикфорд ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, тўпни эгаллади.

71. Бруну Фернандеш Алланга нисбатан қўпол ўйнади, "Бруну сенда сариқ бор" деб қўйиши керак унга Сульшер. 

68. Бернард майдон марказида Матага нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди, аммо бразилиялик бундан норози ва эътироз билдирмоқда. 

67. МЮда алмаштириш: Шоу ўрнига Туанзебе ўйинни давом эттиради. 

66. "Эвертон"да ўзгариш: Сигурдссон ўрнига Ивоби тушди. 

65. Бруну Фернандешнинг бурчак тўпидан амалга оширган узатмаси Кин томонидан қайтарилди.

63. Ушбу вазиятда офсайд содир бўлгани ҳам маълум қилинди. 

62. Магуайр тик оёқда ҳаракат қилиб, Динь томон келган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бироқ Люка оғриқ ҳис қилиб, майдонда ётибди. 

60. Пикфорд тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва сал қолса ҳаммаси чакки бўлиши мумкин эди. 

58. "Эвертон" тўп билан муомала қиляпти, аммо ҳужум ташкил этишда муаммо бор, МЮ ҳимояси бугун ёмон эмас.

56. Сигурдссон Зиданнинг финти ёрдамида уч нафар рақибини алдаб ўтмоқчи бўлди, икки кишини алдай олди, аммо ҳайбатли Мактоминей исландияликнинг оёғига тепди. 

55. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 53% – 47%

53. Хамес "қайчи" услубида зарба йўллашга уринди, ўхшамади. 

52. Коулмэн ўнг қанот орқали ёриб киришга ошиқди, аммо Шоу уни осонликча тўхтатиб қолди.

50. Сигурдссонни йиқитган Бруну сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

47. Бугун Хамес Родригесни кўрдингизми?  Кўпган-билганлар бўлса, хабар берсин. Колумбиялик ярим ҳимоячига Алландан пас келди, лекин у олдинга югуришни хоҳламади.

46. Сигурдссон МЮ жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди ва Дукурега узатди, унга зарба бериш имкониятини беришмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:2. Танаффус! 

45+4. Аллан Фредга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

45+3. Диндан яхши узатма, аммо Хамес офсайддқ қолгани маълум бўлди. 

45+1. Энди Калверт-Льюин Линделёф билан тўқнашди, ҳакам ҳужумчи қоида бузганини қайд этди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

44. Марсьяль ва Кин ўзаро тўқнашиб кетишди, Киннинг оёғи Марсьялнинг юзига тегиб кетди, оғриқли ҳолат. 

43. Ўйинда тўхталиш кузатилди. Бруну Фернандешга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. 

40. Рэшфорд рақиб жарима мадони ичига кириб борди, бироқ нотўғри пас берди.

37. Анчелотти ҳимоячиларни хушёрликка чақиряпти. Бунга сабаб бор: Аллан ва Дукуре жуда ёмон ўйнашяпти.

34. Холгейт Марсьялга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ олди.

32. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Рэшфорд!  Брунунинг узатмасидан кейин Маркус бош билан гол урди   Брунунинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб, дарвозадан жой олган экан, тўп Рэшфорднанг бошига тегмаган. Демак, дубль ва ҳисоб – 1:2!   

28. Уууухх! Даҳшат!  Люка Диннинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди! 

25. ГОООООООООООООООООООЛЛ!  Фернандеш!   Бруну Шоунинг узатмасидан кейин бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди – 1:1! 


22. Люк Шоу чап қанот орқали тезлик олди, бироқ "Эвертон" сардори Коулмэн ўз вақтида улгуриб, тўпни аутга чиқариб юборди. 

20. ГООООООООООООООООЛ! Бернард!  Бразилиялик футболчи ўз маҳорати эвазига ҳисобни очди – 1:0! 

18. Ўйин темпи ҳозирча юқори даражада эмас ва ҳеч бир жамоа устунликни ўз қўлига олмаган. 

16. Зарба!  Марсьялнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси озгина ноаниқ кетди.  

14. Оле Гуннар Сульшер ён чизиқда жилмайиб турибди, балки бугун унинг кейинги тақдири ҳал бўлар.  Карло Анчелотти эса ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда "жвачка" чайнаш билан овора.

12. Коулмен ўнг қанот орқали Дукуренинг йўлига пас берди, аммо фарнциялик ярим ҳимоячини Люк Шоу "подкат"да "тутиб олди", аут.

11. "Эвертон" футболчилари икки қанотдан тўп оширишга уринишди, манкунианлар ҳимоячилари ҳар иккисида тўпни узоқлаштиришди.

9. Сигурдссон бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячиларга ёрдамга келган Бруну Фернандеш хавфни бартараф этди. "Ирислар" иккинчи темпда ҳужумга ўтади. 

7. "Эвертон"да хавфли вазият!  Бернарднинг узатмасидан кейин Калверт-Льюин бош билан зарба берди, сал юқорига кетиб қолди.

5. Шоу чапдан пас берди, аммо мўлжал тўғри ёнида турган Рэшфордга тегди. 

4. Рэшфорд 3 кишини алдашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо бу режа ўхшамади.

3. Калверт-Льюин ҳавода Линделёф билан кураш олиб борди, ҳимоячи тўпни боши билан Де Хеага узатишга муваффақ бўлди.

2. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил этишги уринишди. Фернандеш узатмаси кучли ва ноаниқ чиқди. Тўп Пикфордда.

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 

"Эвертон" ўйин олдидан Рэшфордга ҳурмат кўрсатди. Respect! 

Ўйинолди суратлар

Жамоалар стадионда

Таркиблар маълум!

"Гудисон Парк" ўйинни қабул қилишга шай. Сиз-чи?  Томоша қилишга тайёрмисиз? 

- Ўйин Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун АПЛ 8-турида "Эвертон" клуби ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика