RU

Последние новости

23:19Бир-икки, бир-икки...  0 23:17"Реал" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 23:13"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:09"Бешиктош" — "Сивасспор". Турғунбоев асосий таркибдами?  0 22:50"Ювентус" — "Рома". Шомуродов таркибдами?  5 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  12 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  2 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  12 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  7

АПЛ. Энг қиммат, омадли ва тушунарсиз трансфер Новости

АПЛ. Энг қиммат, омадли ва тушунарсиз трансфер

Яқинда ёзги трансфер ойнаси ҳам ёпилди. Эътиборингизга Англия премьер-лигасида бўлиб ўтган энг қиммат, энг омадли ва энг тушунарсиз трансферларни ҳавола қиламиз.
Энг қиммат трансфер: Месут Ўзил (“Реал” – “Арсенал”, 50 миллион евро)

“Арсенал” Гонсало Игуаин, Уэйн Руни ва Луис Суарес билан келиша олмагандан кейин ушбу келишув трансфер ойнасининг охирги кунидаги энг асосий ва кутилмаган трансфери бўлди. Ўзилни ўтиши лондонликлар учун ҳам кутилмаган трансфер бўлди. Ўзил премьер-лиганинг Фернандо Торресдан кейин энг қиммат ўйинчиси бўлди. Дунёнинг энг яхши креатив ўйинчиси билан шартнома тузиш орқали “Арсенал”нинг ўйин услуби ҳам ўзгариб кетиши мумкин.

Энг омадли келишув: Ромелу Лукаку (“Челси” - “Эвертон”, бир йилга ижарага)

Агар “Эвертон” Лукакуни ижарага олмаганида бу ўринни Ўзил олиши мумкин эди. Лукаку ўтган мавсумда “Вест Бромвич” таркибида 35та ўйинда 17та гол урди ва бу ўйини билан “Челси”да бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин Самуэль Это’Онинг келиши унга ҳалақит қилди. “Эвертон” ҳам универсал ҳужумчи қидираётган эди ва бунга Ромелу Лукакудан бошқаси мос келмайди. У техникали, тўпурар, кучли ва текин.

Энг тушунарсиз трансфер: Виктор Аничебе (“Эвертон” – “Вест Бромвич”, 5,9 миллион)

Виктор Аничебе чемпионшипнинг ҳар қандай жамоасида ўйнаб кета оладиган курашувчан ва ҳалол ўйинчи. Жароҳатлар унинг фаолитини вайрон қилди. “Эвертон”даги саккиз йиллик фаолияти давомида премьер-лигада 18та гол урди. “Вест Бромвич” ақлга сиғмайдиган саҳийлик қилиб юборди.
 
Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика