RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

АПЛ. Ортиқча изоҳ шарт эмас, "Астон Вилла" "Ливерпуль"ни шарманда қилди! Новости

АПЛ. Ортиқча изоҳ шарт эмас, "Астон Вилла" "Ливерпуль"ни шарманда қилди!

Англия Премьер-лигаси 4-тур доирасидаги "Астон Вилла" - "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

"Астон Вилла" - "Ливерпуль" 7:2

Голлар: 1:0 – 4 Уоткинс, 2:0 – 22 Уоткинс, 2:1 – 33 Салаҳ, 3:1 – 35 Макгинн, 4:1 – 39 Уоткинс, 5:1 – 55 Баркли, 5:2 – 60 Салаҳ, 6:2 – 66 Грилиш, 7:2 – 75 Грилиш.

"Астон Вилла": Мартинес, Таргетт, Конса, Мингз, Кэш, Дуглас Луис, Макгинн, Грилиш, Баркли, Трезеге, Уоткинс.

"Ливерпуль": Адриан, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, Фабиньо, Кейта, Салаҳ, Вейналдум, Диогу Жота, Фирмино.


АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Астон Вилла

Олли Уоткинс - 4', Олли Уоткинс - 22', Джон Макгинн - 35', Олли Уоткинс - 39', Росс Баркли - 55', Джек Грилиш - 66', Джек Грилиш - 75'

Премьер-лига . Тур 4

04/10/2020, 23:15

2
:
7
Завершен

Ливерпуль

Мохамед Салах - 33', Мохамед Салах - 60'

Стадион: Villa Park, 0 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
4'  Олли Уоткинс
4'  Джек Грилиш
22'  Олли Уоткинс
22'  Джек Грилиш
35'  Джон Макгинн
39'  Олли Уоткинс
39'  Трезеге
46'  Дуглас Луис
55'  Росс Баркли
55'  Джек Грилиш
66'  Джек Грилиш
66'  Олли Уоткинс
75'  Джек Грилиш
75'  Джон Макгинн
80'  Дуглас Луис (Марвелус Накамба)
80'  Мэтти Кэш (Ахмед Аль-Мухаммади)
87'  Трезеге (Бертран Траоре)
90'  Марвелус Накамба
33'  Мохамед Салах
38'  Вирджил ван Дейк
46'  Наби Кейта (Такуми Минамино)
60'  Мохамед Салах
60'  Роберто Фирмино
61'  Джо Гомес (Кертис Джонс)
68'  Роберто Фирмино (Джеймс Милнер)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!


90+2. Накамба Салаҳни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Астон Вилла"нинг 8-голини уришга Траоре яқин эди, аммо Милнер вазиятни бартараф этди.

87. Меҳмонлар таркибида сўнгги ўзгариш: Трезеге кетди ва унинг ўрнида Траоре ҳаракат қиладиган бўлди.

85. Уоткинс покерга эришиши мумкин эди, аммо дарвоза тўсини бунга йўл қўймади.

83. Эмилиано Мартинес Диогу Жотанинг бош билан берган кучсиз зарбасини илиб олди.

80. "Астон Вилла"да икки ўзгариш: Луиз - Накамба, Каш - Элмуҳаммади

75. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Грилиш бирга-бир вазиятдан гол урди. 7-2 (!)

72. Уоткинс тўртинчи голини уриши мумкин эди, аммо "Ливерпуль"га "раҳми келди". Албатта ҳазил, "Ливерпуль"да ахир Адриан борку!!! Сейв!

71. "Ливерпуль" футболчиларининг ўзи ҳам ўйинни қутқариш ҳақида ўйлашмаяпти. Клопп ва унинг жамоаси бугун чин маънода шарманда бўлмоқда! Рақиб топ-клуб эмас, оддийгина "Астон Вилла"

66. "Астон Вилла" рикошетдан учинчи голни, умумий олтинчи голини урмоқда. Бу сафар Жек Грилишнинг зарбаси кутилмаганда голга айланди.

65. "Астон Вилла" қарши ҳужумларга урғу бермоқда, "Ливерпуль" эса ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда, аммо улар доим ҳам муваффақиятли чиқмаяпти.

61. Клопп навбатдаги ўзгаришни амалга оширди: Гомеснинг ўрнига майдонга Жонс туширилди.

60. ГОООООЛ! Салаҳ гол урди, ҳисоб эса 5:2

59. "Ливерпуль"нинг ўйини умуман қовушмаяпти. Ўйин тақдири ҳал!

55. ГООООЛ!! Баркли ниҳоят гол урди ва бунда унга рикошет ҳам ёрдам бериб юборди.

52. Ҳа, "Ливерпуль" кескин ҳужумлар уюштира олмаяпти, "Астон Вилла" бугун "Ливерпуль"дан кучли ўйин намойиш этмоқда.

48. "Ливерпуль" иккинчи бўлимни кутилганидек ҳужумлар билан бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- "Ливерпуль"да ўзгариш: Минамино Кейтани алмаштирди.



БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45+1. Мартинес яхши сейв ижро этди, зарбани эса меҳмонлар ҳимоячиси Эндрю Робертсон берганди.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

43. Ҳа, "Ливерпуль" ҳимоясида муаммолар етарлича. "Астон Вилла" бундан ташқари ҳам яхши имкониятларга эга бўлганди, аммо... Хуллас, "Ливерпуль" бугун ўзига ўхшамаяпти.

39. ГОООООЛ!! Ҳа, бу яна Уоткинс! "Астон Вилла" навбатдаги голини стандартдан урди.

38. Илк сариқ карточка! Ван Дейк Барклининг оёғига ўйнаб юборди ва сариқ карточка билан "сийланди".

35. ГОООООЛ! Рикошет ва ҳисоб 3:1 (!). Гол муаллифи - Макгинн. Тўп йўл-йўлакай ван Дейкка тегиб дарвоза тўридан жой олди.

33. ГООООООООЛЛ!! Салаҳ гол муаллифи. "Астон Вилла" ўйинчиси майдонга марказига яқин жойда тўпни олдириб қўйди ва якунда "Ливерпуль" ҳисобни қисқартирди.

31. "Астон Вилла" учинчи голни уришга яқин эди, аммо Барклининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

28. Жотанинг ажойиб зарбаси. "Вулверхэмптон"нинг собиқ ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисидан айёрона зарба берди, аммо Мартинес бу тўпни қийинчилик билан бартараф этди.

22. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! Уоткинс дубль қайд этмоқда! Гомесни осонгина алдаган Уоткинс тўпни "Ливерпуль" дарвозасига жойлаб қўймоқда. 

21. Мартинесдан сейв! Фирмино жарима майдончаси ичига кириб зарбар берганди.

19. Хато қилиш навбати "Астон Вилла" дарвозабонига. Аммо "қизиллар" вазиятдан фойдалана олишмади!

15. Фирмино! Бразилиялик ҳужумчи бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Дарвозабондан ажойиб сейв!

11. Кейта жарима майдончаси ичида Мартинес дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо мезбонлар посбони ўз ўрнида.

10. "Ливерпуль" негадир ҳозирча жуда пассив ўйнамоқда.

8. Баркли! Англиялик хавбек "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида қулай вазиятдан гол ура олмади.

4. ГООООООООЛЛЛЛЛ! Уоткинс "Ливерпуль" ўйинчиларининг хатосидан сўнг ҳисобни очди, бош айбдор Адриан!

3. Дастлабки дақиқаларданоқ майдон эгалари, яъни "Астон Вилла" футболчилари мерсисайдликлар жарима майдончаси ичида хавфли вазият уюштиришга уринишмоқда.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалом алекум. Тез орада Англия чемпионати доирасидаги "Астон Вилла" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика