АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаси натижасида урилган голлар эвазига "Челси"ни мағлуб этди
01 мар 23:25
Новости
АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаси натижасида урилган голлар эвазига "Челси"ни мағлуб этди
АПЛ. "Арсенал" — "Челси" 2:1
Голлар: 21 - Вильям Салиба, 45+2 - Пьеро Инкапье (автогол), 66 - Юрриен Тимбер
"Арсенал": 1. Давид Райя, 6. Габриэл Магальяйнс, 5. Пьеро Инкапье, 12. Юрриен Тимбер, 2. Вильям Салиба, 36. Мартин Субименди, 41. Деклан Райс (16. Кристиан Нёргор, 76'), 10. Эберечи Эзе, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 56'), 14. Виктор Йокереш (29. Кай Хаверц, 76'), 7. Букайо Сака.
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 3. Кристьян Москера, 33. Риккардо Калафьори, 49. Майлз Льюис-Скелли, 9. Габриэл Жезус, 20. Нони Мадуэке.
"Челси": 1. Роберт Санчес, 23. Трево Чалоба, 24. Рис Жеймс, 19. Мамаду Сарр (4. Тосин Адарабиойо, 90'), 21. Йоррел Хато (27. Мало Гюсто, 75'), 25. Мойсес Кайседо, 17. Андрей Сантос (45. Ромео Лавиа, 75'), 10. Коул Палмер (49. Алехандро Гарначо, 86'), 8. Энцо Фернандес (9. Лиам Делап, 86'), 7. Педру Нету, 20. Жоао Педро.
Захира: 12. Филип Йоргенсен, 34. Жош Ачимпонг, 5. Бенуа Бадьяшиль, 38. Марк Гиу.
Огоҳлантиришлар: 59 - Коул Палмер, 65 - Йоррел Хато, 67 - Педру Нету, 70 - Педру Нету, 79 - Энцо Фернандес
Четлатиш: 70 - Педру Нету (иккинчи сариқ карточка)
90+7. Ўйин якунланди!
90+5. "Челси" гол урди, аммо бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди!
90+3. Даҳшат вазият! Гарначо узатган тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза томон бораётганда Райя қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди!
90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
87. Кайседонинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.
86. Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда фаолликни оширмоқда.
80. Эзе зарба бериш учун қулай вазиятга чиқиб бориб дарвозага тепди, Санчес қайтарди!
77. "Челси"дан хато! Сака тўпни Хаверцга узатди, у бироз кеч қолди тўпга. Бўлмаса ҳозирнинг ўзида ўйинга нуқта қўйиларди.
70. Нету 3 дақиқанинг ичида икки бор сариқ карточка олди. "Челси" ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб давом эттиради.
68. Бугунги учрашувдаги учта гол бурчак зарбасидан киритилишини ҳеч ким тахмин қилмаган бўлса керак. Хўш, навбат "Челси"гами яна?

66. ГОЛ! "Арсенал" ҳисобни оширди, яна бурчак зарбасидан! Ҳаволатиб узатилган тўпни Тимбер боши билан дарвозага киритди.
59. Бош ҳакам иккинчи маротаба ўйин темпига таъсир қилувчи тўхталишни қилмоқда. Қизиғи, иккаласи ҳам "Арсенал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин бўлган вақтда..
56. Палмер ҳаволатиб узатилган тўпга зарба бера олмади, агар тепа олганидами...
55. "Челси" жарима майдончаси ичида палапартишлик. "Арсенал" ҳужумчилари тўпни ўзларига тўғрилаша олмай, меҳмонлар ҳимоячилари эса тўпни чиқара олмай ҳалак.
53. Жоао Педронинг бош билан берган зарбасини Давид ушлаб олди!
51. Энцонинг зарбасини Райя қайтарди.
50. Сака тўпни ўзига тўғрилаб олиб зарба берди, тўп рекошетга учради, Кимбер унга борди ва Санчес билан тўқнашиб кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Дастлабки бўлим статистикаси:
Тўп назорати - 43% - 57%
Зарбалар - 8 - 3
Аниқ зарбалар - 2 - 0
Бурчак зарбалар - 3 - 3
Узатмалар аниқлиги - 81% - 88%
45+5. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. "Арсенал" олдинга ўтмоқда. Улар учун ҳозирги ҳисоб мутлақо ёмон.

45+2. ГОЛ! "Челси" ҳисобни тенглаштирди, яна бурчак зарбасидан гол бўлди! Инкапье боши билан тўпни қайтараман деб ўз дарвозага киритиб қўйди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Бу сафар "Челси" бурчак зарбасидан хавфли вазият яратди. Сал қолса тўп дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди.
44. Бугун Йокереш ҳимоячиларни алдаш борасида фаол эмас. Икки бор у "Челси" аъзоларини алдаб ўта олмади. Бўлмаса жуда қулай вазиятларга эга бўларди.
37. Тимбер зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди, бир ҳимоячини алдади, кейин тепди, бу сафар ноаниқ бўлди.
31. Райя шеригига тўпни узатди, у яна қайтарди дарвозабонга, бу вазиятда унинг ёнида "Челси" аъзоси турганди. "Арсенал" посбони ишончли ўйнаб, тўпни тепиб юборди.
24. Яна мезбонлар олдинга интилмоқда. Улар бурчак зарбаси ишлаб олиш бўйича мутахассисга айланиб улгуришган. Айни вақтда яна шундай стандарт вазият.

21. ГОЛ! "Арсенал" ҳисобни очди, бурчак зарбаси гол урди! Бурчакдан узатилган тўпни Габриэл боши билан марказроққа узатди, Салиба эса тўпни дарвозага тўғрилади ва йўл-йўлакай "Челси" футболчисига тегиб, дарвозага кирди.
19. Хавфли бурчак зарбаси "Челси"дан. Сал қолса бурчак зарбасидан узатилган тўп дарвозага кириб кетганини кўришимиз мумкин эди...
15. Эзе "Челси" дарвозабони олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб дарвоза томон зарба берди, аммо тўп дарвозага қадар етмасдан уни Роберт ушлаб олди.
10. Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпга Сарр зарба берди, аммо у ноаниқ тепди.
9. Қизиқ ҳолат. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам ҳаяжон кузатилаётганга ўхшайди.
6. Палмернинг дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ бўлди.
5. "Челси" дарвозабони сал қолса қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбориши мумкин эди. У вазиятни тўғрилай олди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Сизларни бугунги "Арсенал" — "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини кузатишга таклиф этамиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии