RU

Последние новости

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  2 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

АПЛ. 2009-10 йилги мавсумни биргаликда эслаймиз (1-сон) Новости

АПЛ. 2009-10 йилги мавсумни биргаликда эслаймиз (1-сон)

Сайтимизнинг барча ўқувчилари катта футбол тўқнашувларини соғиниб қолган бир пайтда тарихга юзланишга қарор қилдик.

Дастлаб, Англия примьер-лигасининг 18-мавсуми, мусобақанинг ичида ва атрофида рўй берган муҳим воқеликларни биргаликда хотирлаймиз.

АПЛ-2009/10.

Одатга кўра, 20 жамоа иштирок этган мусобақа 2009 йилнинг 15 августидан 2010 йилнинг 9 майига қадар давом этган.

Энг кўп вакил Лондон шаҳрига тегишли эди. Пойтахтнинг бир йўла 5 клуби (“Челси”, “Арсенал”, “Тоттенхэм”, “Фулхэм”, “Вест Хэм Юнайтед”) чемпионатда қатнашган бўлса, Бирмингем (“Астон Вилла” ва “Бирмингем Сити”), Манчестер (“Юнайтед”, “Сити”), Мерсисайд (“Ливерпуль”, “Эвертон”) шарафини иккитадан жамоа ҳимоя қилган.

Олдинги мавсум якунига кўра, “Ньюкасл Ю.”, “Мидлсбро”, “Вест Бромвич Альбион” жамоалари чемпионшипга равона бўлган. Қуйи дивизиондан эса “Вулверхэмптон”, “Бирмингем Сити” ва “Бёрнли” кўтарилган эди.

Ўша мусобақада иштирок этган жамоалардан 9таси (“Бирмингем Сити”, “Блэберн Роверс”, “Болтон Уондодерерс”,  “Портсмут”, “Сандерленд”, “Сток Сити”, “Уиган Атлетик”, “Фулхэм” ва “Халл Сити”) бугунги кунда пастки дивизионлар вакили ҳисобланади.

Чемпионатнинг сиғими жиҳатдан энг катта стадионлари:

  1. “Олд Траффорд” (МЮ) – 76 212;
  2. “Эмирейтс” (Арсенал) – 60 355;
  3. “Стэдиум оф Лайт” (Сандерленд) – 49 000;
  4. “Этихад Стедиум” (МанСити) – 47 726;
  5. “Энфилд” (45 362) – 45 362.

Мусобақада иштирок этган жамоалардан “Портсмут” клубининг ўйингоҳи – “Фраттон Парк” (20 688) энг камсиғим стадион бўлган.

380 ўйинда 1053та гол урилган. Бу ҳар ўйинга 2,77тадан тўғри келади. Солиштириш учун, АПЛнинг ўтган (18/19) мавсумида мухлислар жами 1036 голга гувоҳ бўлишди.

Томошабинларнинг умумий ташрифи – 12 977 252, бу ўртача ҳисобда ҳар ўйинга 34 151 томошабин ташриф буюрганини билдиради (ўтган мавсум – 14 135 870).

Энди эса навбати билан чемпионатнинг энг муҳим тўқнашувларига диққат қаратамиз. Дастлаб, мусобақанинг очилиш ўйини ҳақида...

Мавсумнинг биринчи ўйини Лондонда ўтказилди. Архивларни кузата туриб гувоҳ бўлдимки, мазкур баҳс атрофидаги асосий хабарларнинг мазмуни қуйидагича эди:

  *Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Негредо зудлик билан “Халл Сити” сафига ўтиши мумкин.

  *“Челси” иқтидорли сербиялик футболчи (Неманья Матич)га қизиқиб қолди.

  *Шевченконинг “Челси”даги ўрнини Жампаоло Паццини эгаллаши кутилмоқда.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, Карло Анчелотти бошчилигидаги “аристократлар” Дидье Дрогбанинг дубли эвазига 3 очколик бўлишганди.   

"Челси" – "Халл Сити" – 2:1

Стадион: Стэмфорд Бридж, 41 597 томошабин.

Бош ҳакам: Алан Уайли.

Голлар: Дрогба – 37, Дрогба – 90, Хант – 28.

"Челси": П.Чех, Босингва, Терри, Карвалью, Э. Коул, Оби Микел (Баллак, 46), Малуда (Деку, 69), Эссьен, Лэмпард, Дрогба, Анелька (Калу, 79).

"Халл Сити": Майхилл, Муйоколо, Гарднер, Тернер, Доусон, Дж.Боатенг, Марни (Бармби, 44), Олофинджана, Хант (Гилас, 69), Менди (Джованни, 78), Фолан.

Огоҳлантиришлар: Менди - 4, Бармби - 69, Дрогба - 90.

Келгуси мақолаларда мусобақанинг ушбу мавсумида ўтказилган марказий учрашувлар таҳлилини ният қилдик. Марҳамат, шу ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, ёзиб қолдиринг.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика