RU

Последние новости

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

АПЛ. 20-тур превьюси. "Boxing Day"ни якунлаб берувчи тур Новости

АПЛ. 20-тур превьюси. "Boxing Day"ни якунлаб берувчи тур

Бугун Англияда "Boxing Day"ни тугатиб берувчи 20-турга старт берилади.

Демак, АПЛ 20-тур превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз. Турнинг марказий баҳси ҳисобланган Лондон дербиси ("Тоттенхэм" – "Челси")га алоҳида превьюни сайтимиз орқали индинга ўқишингиз мумкин бўлади.

"Мидлсбро" – "Лестер Сити"
02.01.2017, 17:30
"Риверсайд"
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир)

Ўтган турда МЮ меҳмони бўлиб 3 дақиқа ичида ўтказиб юборилган голлар эвазига мағлуб бўлган "Боро" бу сафар амалдаги чемпионни меҳмон қилади. Гарчи, "Лестер" охирги ўйинда "Вест Хэм"ни таслим этган бўлса ҳам мезбонларнинг имкониятлари бироз яхшироқдек кўринмоқда.

Қизиқ:

- "Мидлсбро" "Риверсайд" стадионида ўтказилган охирги бешта Премьер-лига ўйинида 3та ғалабани қўлга киритди. Ундан олдин 21 учрашувда мана шундай натижага эришилган эди;
- "Боро" "Лестер"ни 2002 йилнинг март ойида ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандан буён чемпионатнинг 13 ўйинида ғалаба қозона олмаган;
- "Лестер Сити" бугунги рақибига қарши охирги олтита учрашувдан бештасида иккитадан гол урган.



"Эвертон" – "Саутгемптон"
02.01.2017, 20:00
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

19-турда аутсайдер уйида ғалаба қозона олмаган "Эвертон" охирги икки турни ўз майдонидаги мағлубият билан якунлаган "Саутгемптон"ни қабул қилади. Бу учрашувда ҳам мезбонларнинг имкониятларини юқорироқ баҳолаш мумкин. "Ирислар"да жамоавий ўйин меҳмонлардан кўра яхшироқ чиқмоқда.

Қизиқ:

- "Эвертон" Премьер-лига доирасида "Саутгемптон"га қарши ўтказган охирги 11 уй учрашувида мағлубиятга учрамаган (8 ғалаба, 3 дуранг). Ана шу беллашувларда ўз дарвозасидан бор йўғи олтита тўп олиб чиққан;
- "Ирислар" "Гудисон Парк"да ўтказган охирги 12та чемпионат баҳсидан фақат биттасида ютқазган (6 ғалаба, 5 дуранг).



"Манчестер Сити" – "Бернли"
02.01.2017, 20:00
"Этихад Стэдиум"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

Гвардиола бошчилигидаги "Сити" етакчилик учун курашмоқда, лекин натижалар бир маромда эмас. Бу тур уларда вазиятни ўнглаб олиш учун имконият бор, "Бернли" ўз уйида қанчалик ижобий натижалар қайд этаётган бўлса, меҳмонда бунинг акси. Силва, Де Брюйне, Стерлинг ва Агуэролар бу сафар чемпионатда энг кўп сейвларни амалга ошираётган дарвозабонлардан бири Том Хитонни хафа қилишга уринишади.

Қизиқ:

- Ушбу жамоалар ўртасида "Этихад"да ўтказилган охирги иккита АПЛ учрашувида голли дуранг қайд этилган (3:3 ва 2:2). Ҳар икки сафар ҳам "Бернли" сўнгги 10 дақиқаликда "Сити"ни уч очкодан махрум қилган;
- "Сити" ўз майдонида ўтказилган сўнгги 12 Премьер-лига учрашувида фақат бир маротаба енгилган (7 ғалаба, 4 дуранг).



"Сандерленд" – "Ливерпуль"
02.01.2017, 20:00
"Стадиум оф Лайт"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

"Сандерленд" одатда ўз майдонида кучли жамоаларга қарши "автобус" қўяди. Бундай тактикада ўйнаётган клубга қарши энг яхши чора дастлабки 15-20 дақиқада гол уриб олиш, шунда рақиб очила бошлайди. Бу вазифани Клопп шогирдлари уддалай олишадими ёки йўқ, буни бугун билиб оламиз.

Қизиқ:

- "Қора мушуклар" ўз майдонларида "Ливерпуль"га қарши ўтказган сўнгги тўртта учрашувда ғалаба қозона олмаган. Улардан охирги учтасида эса ютқазган;
- "Ливерпуль" "Сандерленд" дарвозасига миллий чемпионат доирасида урган охирги бешта голини иккинчи бўлимда киритган.



"Вест Бромвич" – "Халл Сити"
02.01.2017, 20:00
"Хауторнс"
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

Тони Пулиснинг ҳужумни яхши кўрадиган хушчақчақ жамоаси "Вест Бромвич" 20-турда аутсайдер "Халл Сити"ни қабул қилади. Учрашувда катта устунлик мезбонлар томонида бўлиши турган гап. "Бромвич" ҳужумида охирги икки ўйинда Робсон-Кану ўзини кўрсатди, бу эса асосий ҳужумчи Саломон Рондоннинг 11таликдаги ўрнини "қимирлатиб" қўйди.

Қизиқ:

- "Вест Бромвич" ўз майдонида ўтказган охирги тўртта Премьер-лига ўйинидан учтасида ғалаба қозонган, ана шу беллашувларда 10та тўп киритган;
- "Халл" ўзининг "Хауторнс"га уюштирган охирги учта сафарида ўз дарвозасидан бор йўғи иккита тўп олиб чиққан;
- Бу "Вест Бромвич"нинг АПЛ доирасидаги 400-учрашуви бўлади.



"Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед"
02.01.2017, 22:15
"Олимпик Стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

"Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед" қарама-қаршилиги ўзига хос аҳамиятга эга. Ёдингизга бўлса, ўтган мавсум "Вест Хэм" "Болейн Граунд" стадионидаги сўнгги учрашувида айнан "қизил иблислар"ни мағлуб этган эди. Мезбонларнинг стандарт вазиятлари жуда ҳам хавфли кўриниш олади. МЮ футболчилари имкон қадар ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузмасликлари керак. Димитри Пайе исталган масофадан жаримани шерикларига аниқ етказиб бера олади. Меҳмонлар таркибида эса Погба, Ибрагимович, Эррера, Маталар яхши формада. Мхитарян ҳам сафга қайтди ва ўзига келиб олди.

Қизиқ:

- "Вест Хэм" Премьер-лига доирасида МЮ билан охирги тўртта ўйинда мағлубиятга учрамаган (1 ғалаба, 3 дуранг). Улар АПЛ тарихида ҳеч қачон кетма-кет беш учрашувни мағлубиятсиз якунлай олишмаган;
- Славен Билич АПЛда "қизил иблислар"га қарши дастлабки тўртта учрашувда ютқазмаган иккинчи мураббийга айланиши мумкин (биринчиси Руд Гуллит);
- Златан Ибрагимович "Вест Хэм"га қарши олдинги икки учрашувда учта гол урган (биттаси чемпионатда, иккитаси кубокда).



"Борнмут" – "Арсенал"
04.01.2017, 00:45
"Виталити Стэдиум"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

Турнир жадвалининг қоқ марказида бораётган "Борнмут" "Арсенал"ни меҳмон қилади. Мезбонларнинг ушбу баҳсдаги асосий кучи стандарт вазиятлар бўлиши мумкин, чунки уларда бош билан яхши ўйнай оладиган футболчилар етарлича топилади. "Арсенал" эса ҳамиша чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатади. Лекин, уларда имкониятлардан фойдаланишда муаммолар бор.

Қизиқ:

- "Арсенал" "Борнмут"га қарши барча мусобақаларда ўтказган охирги тўртта беллашувида ғалаба қозонган. Ана шу ўйинларда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан битта тўп олиб чиққан;
- "Канонирлар" Премьер-лигада охирги иккита сафар ўйинида ҳам 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган, ҳар икки ўйинда ҳам лондонликлар аввалига ҳисобда олдинга ўтиб олишганига қарамай, мағлуб бўлишган.



"Кристал Пэлас" – "Суонси"
04.01.2017, 01:00
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Пол Тирни (Ланкашир)

Янги бош мураббий Сэм Эллардайс билан дастлабки ўйинда "Арсенал"га ютқазган "Кристал Пэлас" бу турда "Суонси"ни қабул қилади. "Пэлас" учун руҳий ҳолатни яхшилаб олиш учун имконият. Заа, Панчон, Бентекелар голларга бой ўйиннинг асосий қаҳрамонлари бўлиши кутилмоқда.

Қизиқ:

- Ушбу жамоалар ўртасидаги охирги баҳсда "Суонси" 90+ дақиқалардаги иккита зарба билан мағлубиятни ғалабага айлантирган тўртинчи клуб бўлган эди ("Манчестер Сити" КПРга қарши 2011-2012, "Эвертон" - "Тоттенхэм" 2012-2013 ва "Уотфорд" - "Астон Вилла" 2015-2016);
- "Оққушлар" "Пэлас"га қарши охирги бешта сафар ўйинидан тўрттасида нолга ўйнаган, ўз дарвозасидан битта тўп олиб чиққан.



"Сток Сити" – "Уотфорд"
04.01.2017, 01:00
"Британиа"
Бош ҳакам:
Нил Сварбрик (Ланкашир)

Охирги ўйинларда ғалаба нималигини унутиб қўйган жамоалар ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтса керак. Ҳар ҳолда, иккала клуб учун ҳам уч очкони қўлга киритиш ишончни қайтаради. Бу беллашувда "Сток"ни имкониятлари яхшироқдек кўринмоқда. Мезбонлар деярли ҳар ўйинда гол уришмоқда, лекин ҳимояда муаммолар жуда кўп.

Қизиқ:

- "Сток Сити" чемпионат доирасида "Уотфорд"га қарши охирги иккита учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган;
- Трой Дини сўнгги учта Премьер-лига ўйинида "Сток Сити" дарвозаси томон икки бор йўл топган.



"Тоттенхэм" – "Челси"
05.01.2017, 01:00
"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Ушбу учрашувга алоҳида превьюни 4 январь куни ўқишингиз мумкин.


Толибжон Қосимов

Eplmanager.com сайтида янги совринли лига ишга тушмоқда. Жамоа тузишга ўтиш

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика