АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади
13 авг 2025 15:50
Новости
АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади
Англия Премер-лигаси янги мавсуми 1-туридан ўрин олган ўйинлар "Ливерпул"нинг вафот этган вингери Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Бу ҳақда Британиянинг BBC онлайн нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, АПЛнинг 1-тур учрашувларида ҳам футболчилар қора рангли боғичларини тақишади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи Испанияда укаси билан бирга вафот этди. Фожиали воқеа 3 июль куни содир бўлди. Жота "Ливерпуль" сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келаётган эди.
"Қизиллар" сафида португалиялик футболчи Англия Премер-лигаси чемпиони бўлди ва Ангия кубокларини қўлга киритди. Жота Португалия терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига айланди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии