Анзур Исмоилов гол урди ва "Чанчун Ятай" ғалаба қозонди
26 окт 2016 18:46
Новости
Анзур Исмоилов гол урди ва "Чанчун Ятай" ғалаба қозонди
Хитой Суперлигасида бугун 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз тўп тепаётган "Чанчун Ятаи" клуби сафарда "Хенан Цзяние"га қарши ўйнади. Баҳсдаги ҳисобни 15-дақиқада Анзур Исмоилов очди - 0:1. "Чанчун Ятаи" Суперлигада қолиши учун охирги турда ғалаба қозониши керак.
Голлар: Анзур Исмоилов 15, Оливо да Роса Иво 43, Ян Бо Ю 64.
Игорь Сергеев ва Егор Кримец тўп тепадиган "Бейжинг Гоан" эса "Шанхай Шенхуа" билан нурсиз дуранг қайд этди.
Комментарии