RU

Последние новости

20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  16 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  12 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Новости

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика