RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  18 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  83 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Анвар Жабборов: " Футболчилик фаолиятимда бизни майдондан ҳайдаб чиқара олишмасди" Новости

Анвар Жабборов: " Футболчилик фаолиятимда бизни майдондан ҳайдаб чиқара олишмасди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушган биринчи дарвозабон Анвар Жабборов сайтимиз меҳмони бўлди.

Бугунги кунда "Локомотив" ўринбосарлар жамоасида ёш киперларга мураббийлик қилаётган мутахассисга ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

"Терма жамоа дарвозасини қўриқлаган биринчи дарвозабон бўлиб тарихга кириш ёқимли. Бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Мени илк бор терма жамоага Рустам Акрамов таклиф қилганди. Ўша пайтда "Пахтакор" жамоасида тўп тепардим. Адашмасам, Марказий Осиё кубоги турнирида биз ҳам иштирок этганмиз. Илк расмий ўйинни эса ушбу мусобақа доирасида Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказаганимиз ёдимда. Дебют беллашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганмиз.

Олдин бир жамоада икки нафар мураббий бўларди, холос. Ўшаларни ўзи барча ишларни қиларди. Дарвозабонлар билан умуман бошқа одам ишлаган, дарвозабонликдан хабари йўқ яъни бирон бир юқори савиядаги футболчи ёрдамлашарди. Аниқроғи, ўзимиз мустақил шуғулланардик. Улар эса кўмаклашарди. Биз кўпроқ ўз устимизда ишлардик. Ҳаттоки, стадиондан бизни ҳайдаб чиқара олишмасди. 

Айрим дарвозабонлар уриниб кўради, машғулотларда ишлайди. Лекин, натижа ўхшамайди. Кўп гол ўтказиб юборишгач руҳий жиҳатдан синиб қолишади. Уларга нисбатан босим юқори бўлади. Ишлаган жойимда масалан, "Бунёдкор" академиясида устозлик қилганимда ҳам раҳбарларга ва бош мураббийларга босим қилмасликни айтганман. Майли 10та гол ўтказиб юборса ҳам дарҳол реакция қилмасликни тушунтираман. Бу дарвозабоннинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Ўйиндан бир ёки икки кун ўтиб хатоларни таҳлил қиламиз ва биргаликда тушунтирамиз.

Наманганлик ишқибозлар ўта талабчан, футболни яхши кўрадиган ва футболни тушунадиган халқ ҳисобланади. Улар ҳар бир турда ғалабани исташади. Буни ўзим бошимдан ўтказганман. 1986-1987 йилларда "Косонсой" жамоасида тўп тепганимда стадион одам билан тўларди. Ютқазган ўйинларимизда ҳам охиригача туриб бизни қўллаб-қувватлашарди. "Косонсой" сафида ҳаракат қилганимда ютсак ҳам, ютқазсак ҳам улар тўғри тушунарди ва олқишлаб туришарди. 

Терма жамоада айни пайтда ҳар томонлама тайёр турган, Суперлигада ўзини кўрсатаётган дарвозабон туриши керак деб ўйлайман. Суперлигада 14 та жамоадан жами 28та дарвозабон чиқади. Терма жамоага мен ҳозирги кундагини айтмоқчиман, "Навбаҳор" кипери Ўткир Юсуповни лойиқ деб биламан. У барқарор ўйин кўрсатмоқда, реакцияси ҳам тез. Терма жамоа сентябрда йиғин ўтказса ўша пайтдаги тайёр ва барқарор ўйнаётган дарвозабонни чақириш керак. Албатта, мен бош мураббийнинг ишига ва қарорларига аралашмоқчи эмасман. Маслаҳат беришга ҳам ожизлик қиламан. Эсингизда бўлса терма жамоада Анвар Рашидов ишлаганида Нестеров ва Темур Жўраев таклиф этиларди. Ҳозир Денис Иванков ишлаяпти, Қувватов ва Суюнов мунтазам таклиф этилмоқда. Бу нимани англатади? Барча мураббийлар ўзи таниган ва билганлар билан ишламоқда. Қолганлар муносиб эмасми?",- дейди Анвар Жабборов.

Батафсил интервьюни бир неча соатлардан сўнг сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика