RU

Последние новости

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу ютуқ билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз" Новости

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу ютуқ билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг "Бунёдкор"-"Истиқлол" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган Анвар Ҳожимирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йилги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди деб ўйлайман. Турнир давомида "Бухоро", "Турон", "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" каби кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Биринчи ўринни мақсад қилган эдик, афсус финал баҳсида омадимиз чопмади. Умумий холатда айтадиган бўлсак бу турнирдаги иштирокимиз ёмон чиқмади. Мусобақа давомида кўрдик, яна ўз устимизда ишлашимиз зарур экан. Насиб бўлса янги мавсумда ПРО-Лигада ғолиб чиқиб Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчимиз. 

Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганим менга қўшимча иштиёқ беради. Лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз" - дейди Анвар Ҳожимирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика