RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди” Новости

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди”

Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган “Обод” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда томонлар нурсиз дуранг қайд этишди.

Учрашувдан сўнг “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи бўлим сўнггида биз 10 киши бўлиб қолдик. Жамоадошимиз Дониёр Ҳасанов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани ишлаб олиб майдондан четлатилди. Шунинг учун ўйин суръати ҳам ўзгарди олдимиздаги вазифа ҳам ўзгарди. Тўлиқ таркиб билан ўйнаётганимизда вазфиамиз рақиб дарвозасига гол уриш бўлган бўлса, камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг “кўрпага қараб оёқ узатдик”. Шунинг учун ҳам ҳич бўлмаса дуранг натижани сақлаб қолмоқчи эдик. Агарда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнгги вазиятни назарда тутадиган бўлсак, натижа ўйинга мос бўлмади, деб ўйлайман.

Жамоадошларим билан минимал натижа қайд этганимиздан хурсандмиз. Бир тайм камчилик бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам қийин. Тўғрисини айтсам, бугунги учрашувнинг муҳумлиги “эл-классико”дек бўлди. Биз лигада қолиш учун ўйнаган бўлсак, улар яни “Реал” ва “Барселона” чемпионлик учун кураш олиб боришади. Муҳимлиги мана шунда. Майдонга Алишер Шоғуломов тушганидан сўнг, у билан бироз тортишиб қолдик. Бу табиий ҳол, футболда бундай ҳодисалар бўлиб туради.

Майдонда камчилик бўлиб қолдикми, демак ҳар биримиз икки баравар куч билан ўйнаб четлатилган футболчини ўрнини билдирмаслигимиз керак. Агарда тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилганимизда мен жамоадошимга этироз билдирмасдим. Барибир энг асосийси натижа, мен жамоадошларимнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Шоғуломовдан норози эмасман. Барча гап сўзлар майдонда қолиб кетади. Ташқарига чиққандан сўнг, ака-ука, ошна-оғайнигарчилик давом этади”, - дейди “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика