RU

Последние новости

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади" Новости

Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. "Ғиждувон" бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйин давомида ғалабага эрта ишониб қолганимиз сабаб гол ўтказиб юбордик. Шу боис сўнги дақиқалар қийин ўтди. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумчиларнинг ҳаракати сизни қониқтирдими?

- Ҳужумчилар олдинги чизиқда тўпни қабул қилганидан сўнг ҳеч бўлмаганда битта ҳимоячини алдаб ўтиши керак. Агар ўтолмаса, уни ҳужумчи дейиш қийин. Ҳужумчи жарима майдони ичида тўпни олдими, бериш керакмас, вазиятини пойлаб гол уриш керак. 

- Муҳриддин Зоиров жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади...

- Ўша вазиятда барча кўрди, дарвозабон олдинга чиқиб кетганди. Тўпни унинг устидан ошириб ташлаб қўйилса бўларди. Бу ерда айтишга осон, ўйин ҳарорати бошқа масала. Ҳужумчи тўғри қарор қабул қилиши керак. Хатолар устида ишлаймиз.

- Мавсум охирида Суперлига йўлланмасини қўлга киритишингизга ишонаяпсизми?

- Буни унутмаслик керак, бу йилги мавсумда Про-лигани 5-ўринда тугатган жамоада ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади. Регламентда шунақа. Биз озгина имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ғузордаги ўйинларни кечки вақтларга қўйилиши мумкинми? Бунга нима халал бермоқда?

- Бу ҳақида менинг хабарим йўқ. Бундан буёғига об-ҳаво салқинлаб боради.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика