RU

Последние новости

11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  0 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  2 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  7 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  8 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  5 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  67 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  2 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2

Анвар Бердиев: "Ўйингача 5 ҳимоячимиз жароҳат олганди, бугун мана олтинчиси ҳам жароҳатланди" Новости

Анвар Бердиев: "Ўйингача 5 ҳимоячимиз жароҳат олганди, бугун мана олтинчиси ҳам жароҳатланди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Турон" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- "Турон"ни ғалаба билан табриклайман ва чемпионат доирасидаги ўйинларида омад тилайман. Бу жамоа менга бегона эмас. Ўйин ҳақида гапирсам, тезкор гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар саросимага тушиб қолди. Сабаби - 5 нафар ҳимоячимиз жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Бугун эса олтинчи ҳимоячимиз ҳам жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ўйинни бир ҳимоячи билан тугатдик, ярим ҳимоячиларни ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Бу эса барибир ўз сўзини айтди. 

- Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки ўзгариш қилдингиз. Бу режаларингизни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бергандик. Бобур Давлатовни алмаштиришга мажбур бўлдик. Оғир жароҳатдан кейин у энди-энди ўзига келмоқда. Ўйинга қўшилиб кетиши қийин бўлди. Иккинчи ўзгариш эса мажбурий тарзда амалга оширилди. 16 футболчи бўлиб, Яйпан шаҳрига етиб келгандик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бўлган ўзгаришлар режаларимизни жиддий ўзгартириб юборди. Бу баҳона бўлолмайди. Ҳар бир футболчи майдонга тушганидан кейин жонини бериб ўйнаши керак. Ўйинни кўриб тахлил қиламиз ва Про-лига ўйинига тайёргарликни бошлаймиз.

- Иккинчи бўлимда жамоангизнинг ўйини жонланди. Танаффусда йигитларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Футболчиларга майдонда тезроқ паслар билан ўйнаш кераклигини айтдим. Биринчи бўлимда футболчилар тўпни шунчаки ушлаб туриш билан шуғулланишди. Иккинчи бўлимда жамоанинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Бу йигитларнинг рухий ҳолатига ҳам боғлиқ. Чунки "Турон" биринчи бўлимда имкониятларидан фойдаланиб, бемалол футбол ўйнашни бошлади. Иккинчи бўлимда эса йигитлар ўйинга бошқаа ёндашишни бошлади. Шу сабабли ўзгаришлар бўлди.

- Ҳозир жамоа таркибида порлаб чиқаётган футболчи бор. Мухриддин Зоиров ҳақида фикрларингиз.

- Бирор футболчи ҳақида гапиришни истамайман. Бизда "Шўртан" жамоаси бор. У ҳали юлдуз эмас, ажралиб тургани йўқ. У жамоавий футболчи бўлиши керак. Зоиров ўйиндан-ўйинга биз талаб қилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қиляпти. Агарда у шундай даражада давом этса, яқин йилларда Суперлига жамоасида ўйнаши мумкин.

- Сардор Теляков ва Мирзоҳид Мирзамаҳмудов каби футболчиларни бугун ўйинда кўрмадик.

- Бошида айтганимдек, таркибда жароҳатланганлар кўп. Мирзамаҳмудов оёғидан жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Теляков эса келишимиздан икки кун олдин машғулотда жароҳат олди. 16 киши бўлиб етиб келдик. Бор таркибимиз шу. Имкониятдан келиб чиқиб майдонга таркиб ташладик.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика