Анвар Бердиев: "Ишонч билан айта оламанки, Зоиров йиқитилган вазиятда пенальти белгилашга асос бор эди"
04 мая 2023 21:44
Новости
Анвар Бердиев: "Ишонч билан айта оламанки, Зоиров йиқитилган вазиятда пенальти белгилашга асос бор эди"
Про лига 8-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
"Локомотив"га қарши яхўи тайёргарлик кўргандик. Бироқ гувоҳи бўлганингиздек, шогирдларимга бироз ишонч етишмади. Ўтказиб юборилган голлар борасида эътирозим йўқ. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Улар бежизга турнир жадвалида пешқадамлик қилмаяпти. Ўйинни таҳлил қиламиз ва келгуси учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.
Ҳакамлик ҳақида
- Ҳакамлар ҳақида кўп гапирилмоқда. Уларни текширадиган қўмитаси бор. Ишонч билан айта оламанки, Зоиров йиқитилган вазиятда пенальти белгилашга асос бор эди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии