RU

Последние новости

18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  5 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  12 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  42 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик" Новости

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик"

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.




Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик. Очиғи ўз майдонимизда ўйнаб туриб бундай ўйин намойиш этишни таърифлашга сўз топа олмаяпман. Мен ўйиндан олдин футболчиларга кўрсатма бераяпман, улар эса майдонга тушгач бунинг аксини кўрсатишмоқда. "Динамо" жамоаси характер кўрсатган холда ютиб кетди. Аввалги футболчиларимиз жамоада бўлганда ҳозир баъзи футболчилар 20 нафарлик рўйҳатга ҳам киришмаган бўларди. Бу ўйиннинг муҳимлик даражаси шундаки, футболчиларга кўрсатма бермаса ҳам вазиятни ҳис қилган холда майдонда борини бериб ҳаракат қилиши керак.

- Қийин вазиятда жамоани қабул қилиб олдингиз. Ўзингизда қандай босимни ҳис қилмоқдасиз?

- Буни баҳона қилиш керак эмас. Ўзимизни кўрдик, нафақат мен, балки футболчилар ҳам ўз-ўзларини синовдан ўтказишди. Футболчилар ўтириб таҳлил қилиши керак, нега ўша вақтда асосий таркибда ўйнамаган эканман деб. Мен яна бир бор раҳмат айтиб ўтмоқчиман, вилоятимиз раҳбари ва жамоамиз бошлиқлари деярли йўқолиб кетаётган жамоани сақлаб қолишди. Бизда умид пайдо бўлганди.

- Жамоангиз бугун ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлаяпсизлар. Навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз? Масалан қуйи тўртлик учрашувлари ҳақида...

- Тўғриси биз қуйи тўртлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандик. Жамоа ҳар ўйинда яхши ўйин кўрсатиб мағлуб бўлаверса, бу тўғри эмас. Футболда энг муҳими бу натижа. Натижа бўлмаса ҳарчанд ўйнасангиз ҳам аҳамиятсиз бўлиб қолади.

- Айвазов ва Асадов ўйинга кеч қўшилмадимикан?

- Уларга имконият тақдим этдик. Бугунги учрашувда улар ўзларини кўрсатишлари учун вақт етарлича эди. Ундан олдинги ўйинларда ҳам уларни кўрдик. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Битта имконият гол билан тугамадими, такрор ҳаракат қилавериш керак. Очиғи бугунги ўйинни қандай изоҳлашга ҳайронман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика